«Эрурсиз барча оламларга раҳмат, ё Расулуллоҳ!» танловининг 1-йўналишига оид 12-мақола
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

“Ва албатта, сен улкан хулқдасан (Қалам сураси, 4-оят).

Роббимиз бу мақтовни  оламларга раҳмат қилиб юборган энг сўнгги элчиси бўлмиш, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга айтган. Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг гўзал хулқларини оламлар Яратувчиси шундай гўзал васф этганида биз бандалар, ҳар қанча таърифу тавсиф этмайлик, уммон олдида томчидек ҳам бўлолмайди. Лекин  зулматдан нурга чиқишимизга сабабчи бўлган, Қиёмат кунида буюк шафоатчимиз бўладиган, улуғ зотнинг хулқ-атворларини ўқиб, ибрат олиб, муносиб уммат бўлишга интилмоғимиз лозим. Расулуллоҳ бениҳоят гўзал ахлоқли инсон бўлганлар. Пайғамбар эканликлари, башар фарзанди, қул эканликларини инкор қилмаганидай, пайғамбарликлари банда Яратувчисига ибодат қилишга мажбур эканидан у зотни озод қилмаган. Ҳатто баъзи ишларда (қиёмул-лайл) умматларга суннат бўлган амал, у зотга фарз бўлган. Хотамун анбиё бўлишларига қарамай, ҳеч қачон ўзларини бошқа бандалардан устун кўрмаганлар. Саҳобийлар у зотни васф қилишаркан, ҳаддиларидан ошмасликни, насоролар Исо ибн Марям алайҳиссаломни мақташда ҳаддиларидан ошганликларидай, ошириб юбормасликни, оддий қул эканликларини, у зот ҳақида “Аллоҳнинг қули ва элчисидир”, дейишларини айтганлар. Саҳобалардан бири: “Эй коинотнинг энг хайрлиси” деганида, “Ўша, Иброҳимдир”, деганлар.  Оиша  розияллоҳу анҳо айтадилар: “Пайғамбаримиз тунда муборак оёқлари шишгунча ибодат қилардилар. Мен у зотга: “Эй Аллоҳнинг Расули, олдинги ва кейинги гуноҳларингизни Аллоҳ таоло авф этгани ҳолда нимага бунчалик ўзингизни қийнайсиз?” дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Оиша, Аллоҳга шукр қилувчи банда бўлмайми?” деб жавоб бердилар”.

Марям Осиё

Мавзуга оид мақолалар
Ҳар бир мусулмоннинг бошқа мусулмонларда бир қанча ҳаққлари бордир. Баъзиларини амал қилиш учун ўрганиб давоми...

08:31 / 10.11.2016 4084
embedhttpswww.youtube.comwatchvF6zQaFn48OQembed

05:43 / 14.06.2017 3838
Янги туғилган чақалоқ билан рўза қандай тутиладиХўш, рўза пайтида она сутида қандай ўзгаришлар содир бўлади давоми...

20:18 / 15.05.2020 3676
Муборак Рамазон ойи Аллоҳ таолонинг мўмин бандаларига берган улуғ неъматидир. Аммо биз бу ойнинг ҳақиқатию давоми...

18:41 / 01-mart 1046