«Эрурсиз барча оламларга раҳмат, ё Расулуллоҳ!» танловининг 1-йўналишига оид 11-мақола
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Энг гўзал хулқ эгаси

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аллоҳ таоло Ўз каломи шарифида: “Ва албатта, сен улкан хулқдасан” (Қалам сураси, 4-оят), дея марҳамат қилади.

Ушбу ояти карима ҳар бир имонли кишини ўз хулқ-атвори устида чуқур ўйлантириши жоиз. “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай хулқ соҳиби эдилар, биз у зот соллаллоҳу алайҳи ва салламга уммат бўлишга муносибмизми? Суннатлари асосида фазилатларимизни орттириб боряпмизми? Набий алайҳиссалом бизларни кўрганларида, иллатларимиз боис уялиб қолмас эдикми?” каби саволларни ўзимизга беришимиз лозим. Шунинг баробарида, ана шундай буюк зот соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг умматлари бўлганимиздан фахр ҳиссини туямиз, қалбимиздан буюк Мавлога чексиз ҳамду саноларимизни йўллаймиз. Ҳабибуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга дуруду салавотлар айтамиз. Уларнинг буюк ахлоқларидан дарс оламиз, ўзимизда ушбу фазилатларни шакллантиришда бардавом бўламиз.

Шарифа Ғаниева

Мавзуга оид мақолалар
10 ёшинг муборак Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид

08:35 / 20.11.2014 3083
Кириш Муҳаббат энг бетакрор инсоний туйғулардан бўлиб, қадимдан барча жамиятлар ҳаётида юқори ўрин давоми...

15:00 / 09.12.2019 3879
Марям «Аллоҳнинг иродаси ила мўъжизалар рўй бергай»     Аллоҳнинг мўъжизаларини ўз кўзим билан давоми...

08:37 / 17.08.2018 4045
Аллоҳга ҳамду сано, Расулуллоҳга саловату дурудлар. Бу мақоламиз нозик хилқат вакилалари бўлмиш аёлларга давоми...

15:44 / 04.12.2016 5494