«Эрурсиз барча оламларга раҳмат, ё Расулуллоҳ!» танловининг 1-йўналишига оид 13-мақола
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Энг гўзал ахлоқ эгаси

“Ва албатта, сен улкан хулқдасан (Қалам сураси, 4-оят), дея Ҳабибининг ахлоқини гўзал санаган Аллоҳ таолога ҳамду сано ва: “Мен макорими ахлоқни мукаммал қилиш учун юборилдим”, дея мўминларни ҳусни хулқликка чақирган Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга салоту саломлар бўлсин! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бутун инсониятга намуна ва комил инсон ҳисобланадилар. Бу зот умматларини инсонларга азият беришдан, қалбини оғритишдан қайтариб: “Мусулмонларнинг яхшиси бошқалар унинг қўли ва тилидан озор чекмайдиганлардир”, деб таъкидлар ва ҳаттоки ўзларига қанча азият берган золим мушрикларга ҳам чиройли муносабатда бўлар эдилар.

Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламни аҳдига содиқлик, вафодорлик, ростгўйлик каби фазилатлари учун барча инсонлар у зотни Амин деб аташган.

Яна аҳли китоблардан бўлган Ваҳб ибн Мунаббаҳ бу борада шундай дейди: “Ўтган пайғамбарларга Худо тарафидан берилган китоблардан 71 тасини ўқиб туширдим. Муҳаммаднинг сифатларини уларнинг ҳаммасида кўрдим. Худо томонидан берилмиш бу ақл олдида бошқаларнинг ақллари дарёдан бир томчи сув мисоли, деб ёзилганини ўқидим”.

Оиша розияллоҳу анҳо ҳам у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари Қуръон бўлганлигини таъкидлар эдилар.

Оламларга раҳмат, мўминларга ўрнак бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқларини сифатлаш учун бизнинг сўзларимиз ожизлик қилади.

Отабек Орифжонов

   
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvTNWVAn0uCfIembed Ҳурматли бекажонлар Қадим Шом ўлкасининг дунёга машҳур анвойи таомлари, турфа давоми...

07:39 / 11.03.2017 5617
Нақишбандия тариқатининг йирик намоёндаларидан бири Зулфиқор Аҳмад Нақишбандий хазратларининг давоми...

04:30 / 04.02.2018 4856
Талоқ масаласининг бугунги кундаги долзарблиги Талоқ масаласи ҳар бир киши, оила, жамият ва давлат, бутун давоми...

12:36 / 13.03.2018 3396
Тўлин ой нур сочган ярим тун Атрофни сукунат қоплаган. Осмонда милтираб турган бешумор юлдузлар кўзни давоми...

02:36 / 27.02.2017 4824