Cаудия уламолари аёлларнинг автомобиль бошқаришларига рухсат берилганини қандай изоҳлади?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

Cаудия уламолари аёлларнинг автомобиль бошқаришларига рухсат берилганини қандай изоҳлади?

   Узоқ давом этган саъй-ҳаракатлар натижасида Саудия Арабистони аёллари  автомобиль бошқариш ҳуқуқини қўлга киритдилар. Икки Ҳарами шариф ходими Шоҳ Салмон ибн Абдулазиз Ас-Саъуд аёлларнинг автомобиль бошқаришига рухсат бериш ҳақидаги фармонни имзолади. Шунингдек, керакли йўл ҳаракат тартиб қоидаларини  йўлга қўйиш бўйича турли хил вазирликлар жумладан, ички ишлар вазирлиги, молия вазирликлари масъул этиб тайинланади.

Ушбу қарорга жавобан Саудиянинг «Катта уламолар ҳайъати» тивиттердаги саҳифасида шундай ёзади:

«Ислом шариъати ўрнатган меъёрлар асосида, давлати ва халқининг фойдасини кўзловчи Ҳарами Шариф ходими (Салмон ибн Абдулазизни Аллоҳ ўз ҳифзу ҳимоясида сақласин».

Шунингдек фармони олий бўйича ички ишлар вазирига йўлланган буйруқда мазмунан шундай дейилган:

«Шунга ишора қилиб ўтамизки, аёл кишининг автомобиль ҳайдашига рухсат бермасликдан салбий натижалар юзага келиши, шариъат чегараларидан чиқмаган ҳолда  машина ҳайдашларига рухсат берилса ижобий натижалар юзага чиқиши кузатилмоқда. Шунингдек «Катта уламолар ҳайъати»нинг аксарият аъзолари бу борадаги Шариъат ҳукми аслида мубоҳ деб билишларига ҳам ишора қилиб ўтмоқчимиз. Шундай бўлсада аёлларнинг машина бошқаришлари «Сад – аззароъиъ» бобидан  манъ қилинган эди.

(Изоҳ: «Зароиъ» сўзи луғатда «зарийъа»нинг жамъи бўлиб, бир нарсага етиш учун васийла бўладиган нарсага айтилади.

Усулул фиқҳ уламолари наздида эса: Сиртидан мубоҳ (рухсат берилган) масала бўлиб, у ила маън қилинган нарсага амал қилишга йўл топилади. Яъни, у орқали зарарга ёки ҳаромга тушиб қолиш мумкин. «Садд» сўзи эса, «тўсиш» маъносини билдиради.

Энди бу иккисини жамлаб шарҳлайдиган бўлсак «Сад – аззароъиъ» нинг маъноси:

Фасодга олиб борувчи йўлларни тўсииш, ҳаромга элтувчи сабабларни таг томири билан кесишни англатади). 

Қоидадан келиб чиқиб Аксарият уламолар қонуний ва ҳуқуқий кафолатлар мавжуд бўлиши ҳамда фасодга олиб келувчи сабаблар бўлмаслиги учун керакли тартибларни йўлга қўйиш шарти билан аёл кишини машина ҳайдаши мумкин демоқдалар».

Шуни таъкидлаб ўтишимиз лозимки, Саудия Арабистони ҳукумати қуйидаги шартлар амалга оширилсагина аёл кишининг машина ҳайдашига рухсат беради:

1 – Ҳайдовчи аёлнинг ёши ўттиздан кичик бўлмаслиги

2 – Машина ҳайдашдан олдин ўзига масъул бўлган валийларидан рухсат олиши

3 – Фақатгина шаҳар ичида ҳайдаши

4 – Аёллар учун таъйин қилинган вақтлардагина ҳайдаши  

Умму Билал тайёрлади

   
Мавзуга оид мақолалар
Муслима нанотехнолог антибиотикка чидамлиликни чеклаш ва бир гуруҳ касалликларга бир неча сониялар ичида давоми...

09:46 / 14.07.2019 1941
САВОЛ Одамнинг жинсий аъзосидан бошқа турли нарсалар билан яқинлик қилиш асносида ғусл вожиб давоми...

11:14 / 10.04.2017 7705
Дунёнинг ичига кир, сайр қил, кўр, аммо эҳтиёт бўл, дунё сенинг ичингга кирмасин Мавлоно Жалолиддин Румий давоми...

11:00 / 13.12.2016 4060
Фосиқлар Аллоҳ субҳанаҳу таоло халойиқни яратди ҳамда уларни ҳидоятга бошлаб, тўғри йўлни кўрсатишлари, давоми...

09:51 / 08.06.2019 16003