Ҳикматлар шодаси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дунёнинг ичига кир, сайр қил, кўр, аммо эҳтиёт бўл, дунё сенинг ичингга кирмасин!

Мавлоно Жалолиддин Румий уйларида ейдиган ҳеч вақо қолмаганини хабар берган аёлларидан қайта-қайта сўрайверибдилар:

— Ҳеч нарса қолмадими?

— Йўқ.

— Оғизга оладиган ҳеч вақо йўқми?

— Йўқ.

— Ҳеч нарса-я?

— Ҳеч нарса.

— Ростданми?!

Ҳазрати мавлоно шодликларидан юзлари гул-гул ёниб, қўлларини дуога очдилар:

  — Аллоҳим! Сенга ҳамду-санолар бўлсинки, уйим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хонадонига ўхшабди!

Дунёда ҳеч қандай далил қолмаган тақдирда ҳам, бир микробнинг ҳаёти Аллоҳни англаш ва англатишим учун етарлидир!

Энг катта юлдуз туркумлари каби, кичикдан-кичик зарралар ҳам бир қонунга асосан ҳаракат қилади. Бу Аллоҳнинг ягона эканлигига далолат эмасми?

Ҳозир ўқи, қабрда ўқиёлмайсан.

Қизғанчиқлик ожизликнинг исёнидир.

Ё аслинг каби кўрин, ё кўринганинг каби бўл!

Дунё ясанган, безанган чиройли бир келинчак кабидир! У барчага кулиб боқади, аммо ҳеч кимга тегмайди. Дунёнинг бу кайфиятини англаган буюк зотларимиз унга қиё ҳам боқмай ўтиб кетаверибдилар.

Кўп гапирадиган, гапни чўзадиганлар билан қандай муомала қилиш керак? – деб сўрабдилар Фаробийдан.

— Кўп гапирганни кам тинглаш керак! – деди у.

Модомики коинот эгасиз, ўз-ўзидан пайдо бўлиб, тартибсиз ривожланаётган экан, бунча олим нимани ўрганмоқчи бўлиб юрибди?!

Мавзуга оид мақолалар
Зино, роса катта гуноҳ. Биз кўпчилик зинони эркак ва аёлнинг ношаръий қўшилиши деб тушунамиз. Лекин, зинога давоми...

15:23 / 24.11.2016 3819
embedhttpswww.youtube.comwatchvOf5AGNFrBgIfeatureyoutu.beembed АЛЛОҲНИНГ КИТОБИДА ИБРАТЛАР БОР Оқил ва эркин банда Аллоҳ таоло давоми...

06:07 / 01.08.2017 2792
АЁЛЛАР ФИҚҲИ Савол Бурни ва қулоғига сирға таққан аёллар қандай қилиб таҳорат ва ғусл қиладилар Жавоб   давоми...

17:23 / 15.03.2017 3631
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Бинту Содиқ канали рабиъул аввал ойи муносабати билан ҳар йилги анъанага давоми...

07:28 / 27.10.2019 2060