Мусулмон олиманинг янги кашфиёти бактериялар мулоқотини “тинглай” олади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муслима нанотехнолог антибиотикка чидамлиликни чеклаш ва бир гуруҳ касалликларга бир неча сониялар ичида тўғри ташхис қўйиш имконини бериши мумкин бўлган бактериялар мулоқотини “тинглаш”га ёрдам берадиган воситани кашф қилди, деб хабар берди Daily Mail.
“Менинг тажрибамда қўлланилган янги технология бактерияни аниқлашга ва 30 сония ичида ташхис қўйишга имкон беради. Умид қиламанки, бу шифокорларга умумий ёки тахминий даволашларни камайтириб, тўғридан-тўғри маълум дори-дармонларни буюришга ёрдам беради”, дея тушунтиради Доктор Фотима ал-Заҳро ал-Атракчи.
Фотима ал-Заҳро – муслима, икки фарзанднинг онаси, Қувайтда таваллуд топган. 2018 йил январь ойида у Дания Техника университетида физика ва нанотехнология соҳасида докторлик ёқлади.
Ал-Атракчи заиф иммун тизимига эга инсонлар учун муаммоли бўлган бактериал инфекция – кўкйиринг таёқча (Pseudomonas aeruginosa – синегнойная палочка)ни анъанавий усуллардан кўра тезроқ аниқлаб берадиган сенсор устида ишлади.
Ўзинин илмий ютуқлари сабабли Ал-Атракачи 2017 йил ноябрида Lundbeck фондининг 30 ёшдан кичик бўлган олимлар учун мукофот соҳиблари бўлган бешта тадқиқотчи иқтидорлардан бири бўлди. Шундан сўнг у ўз тадқиқотини ривожлантириш, кенгайтириш ва тижоратлаштириш учун ўзининг “PreDiagnose” номли компаниясига асос солди.
Ал-Атркачининг тажрибаси устида ишлаш ҳамон давом этмоқда. Бу тажриба сийдик йўллари инфекцияларидан тортиб, ўпка инфекцияларигача барча нарсага ташхис қўйиш имконини бериши мумкин. Ушбу технология бактерияларнинг колониялашиб, ҳаётга хавф солиш босқичига етишидан аввалги ўзаро мулоқотини трансляция қилиш асосига қурилган.
Олиманинг изоҳлашича, бугунги кунда барча бактерияларга умумий курашувчи антибиотиклар кўп. Улар барча битта махсус бактерияга қарши эмас, балки барча бактерияларга қарши ишлайди. Бу усул бир тарафдан антибиотикларнинг чидамлилигини оширса, бошқа тарафдан ресурсларнинг исроф бўлишига олиб келади. “Бактериялар молекула ажратиб чиқариш орқали мулоқот қиладилар. Агар шу молекулаларнинг катта тўпланиши юзага келса, бу бактерияларга улар ёлғиз эмаслиги ҳақида белги беради. Менинг тажрибам билан, агар биз айнан қайси бактерия эканини билсак, биз аниқ даво усулини мақсад қилишимиз ва шу орқали бир беморга тўғри сарфланадиган антибиотик миқдорини камайтиришимиз мумкин”.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг фарзандлари муҳтарам давоми...

13:59 / 04.02.2017 5520
  Душанба куни, ўзининг 33 йиллик тарихида илк марта Ислом қонунчилигига мувофиқ иш олиб борадиган Покистон давоми...

15:22 / 20.01.2017 3308
Ислом ­ «бўйсуниш, тоат, ихлос, тинчлик, сулҳ» демакдир. Ислом тавҳид яккахудолик динидир. Аллоҳ таоло давоми...

07:25 / 21.04.2017 3169
Агар Қуръони Карим оятларини чуқур мушоҳада қилсак, ҳақиқий тақво инсонлар ўртасида чиройли ва мустаҳкам давоми...

13:39 / 27.11.2016 3416