Машҳур спортчи аёл Ислом динини қабул қилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Нидерландиялик таниқли спортчи Руби Жесайя Месу ҳаётида оғир синовларни бошидан кечирганидан сўнг у Исломни қабул қилди. Кикбоксинг чемпиони Руби Жесая Месу мусулмон бўлгани ҳақида гапириб, ҳижоб кийган суратларини Twitter саҳифаларига жойлаштирди.

"Леди Тайсон" номи билан танилган, кўп совринлар  соҳибаси бўлган бу спортчи аёлнинг бошидан кўп синовлар ўтди. 2016 йилда у  автоҳалокатга учради. Автоҳалокат натижасида унинг  умуртқа поғонаси синади, у бир неча марта операция бўлади. Руби Жесайя Месу соғлиғи ёмонлашгач,  спортдан узоқ вақт узоқлашди.  У ҳам жисмоний, ҳам руҳий тикланиши учун вақт керак эди.

Руби Жесайя Месу бир ярим йилдан сўнг яна спортга ‒ кикбоксингга қайтишга муваффақ бўлди. Унинг сўзларига кўра,  бир неча йил давомида у Нидерландиядаги масжидлардан бирига қатнаган. Руби Жесайя Месу у ерда Ислом динининг таълимотлари,  қонун-қоидалари билан танишиб борган. У Ислом динини яқиндан ўрганиб, сўнгра бу динни расмий равишда қабул қилиб, мусулмон бўлади.                                                                         Манба: islamisemya.com

Мавзуга оид мақолалар
Германия пойтахти Берлин шаҳрида янги туғилган чақалоқлар учун энг кўп қўйилган исм Муҳаммадrdquo исми давоми...

00:33 / 18.05.2020 4684
Азиз юртдошим, диндошим, Қурбон ҳайити муборак бўлсинБайрам билан яқинларингизни табриклашни унутманг

14:11 / 28.06.2023 3318
Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймАзиз юртдошлар, муҳтарама опасингилларМана Қуръон ойи, сабр ойи, ибодат ойи давоми...

09:28 / 21.04.2023 3898
Bintu Sodiq канали ҳижрий 1445 йил танловини эълон қилади1йўналиш .Ёрёр ndash тўйларимиз кўрки, номли танловда давоми...

04:51 / 26.08.2023 3328