Малайзиялик ёзувчи Aмериканинг нуфузли мукофотини қўлга киритди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


 Малайзиялик муслима ёзувчи Ханна Aлкаф Aмериканинг “Болалар учун энг яхши адабиёт” номинациясида нуфузли “Kirkus Prize” мукофотига сазовор бўлди. Унинг «The Girl and the Ghost» (“Қиз ва руҳ”) асари қизчанинг яқинлари билан муносабати ҳақида ҳикоя қилади. У тушларида вафот этган бувисини кўради. Унинг бувиси билан бўлган тушдаги “суҳбатлар”и қизчанинг ҳаётида муҳим рол ўйнайди. Асарда рашк, муҳаббат ва дўстлик каби туйғулар гўзал ифода этилган.

 Бундан бир йил олдин Ҳанна Aлкафнинг «The weight of Our Sky» (“Осмонимизнинг вазни”)  романи нафақат ўз юртида, балки чет элларда ҳам машҳур бўлган эди. Ёзувчининг бу машҳур дебют романи 2019 йили “Salaam Reads” ва “Simon & Schuster” нашриётларида  бир неча нусхаларда чоп этилган.

Манба: islam.plus

Мавзуга оид мақолалар
Азон саси остида қолган осуда шаҳарни бир парча деразадан томоша қилар эканман, томоғимга аччиқ бир нарса давоми...

07:00 / 18.08.2020 4004
Азиза опасингиллар, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийрати мутоҳҳаралари ҳақида давоми...

01:44 / 17.05.2023 3520
Ер юзидаги рекорд натижага эга бўлган масжидлар Дениз Баран томонидан аниқланган.Дунёдаги энг катта давоми...

05:49 / 27.10.2020 4973
Қадрли сайтимиз мухлислариCиз азизларга маълумотларни янада қулай ва замонавий қиёфада тақдим этиш давоми...

21:15 / 20.01.2020 6167