"Қуръон мусобақаси – 2023"
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугун, 2 март куни "Хадичаи кубро" аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида

"Қуръон мусобақаси – 2023" мусобақаси бўлиб ўтди.

Тадбирга Тошкент Ислом институти "Таҳфизул Қуръон" кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов, Тошкент Ислом институти "Таҳфизул Қуръон" кафедраси Қуръони Карим ва тажвид фани ўқитувчиси Валихон қори Азимбоев, Тошкент Ислом институти "Таҳфизул Қуръон" кафедраси Қуръони Карим ва тажвид фани ўқитувчиси Зафар қори Маҳмудов,  Тошкент Ислом институти Ақоид ва Фиқҳий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Фарҳод Жўраев ҳамда устоза Одинахон Муҳаммад Содиқ ташриф буюришди.


Тадбир 3 йўналишда: мураттаба, ҳифз ва тиловат йўналишида бўлиб ўтди.


Мураттаба йўналиши бўйича

1-ўринга  Юсуфий Руқойя (3-курс); 2-ўринга Абдуллаева Зилола

(1-курс);

3-ўринга  Ғофуржонова Робия (3-курс) муносиб деб топилди.


Ҳифз йўналиши бўйича

1-ўринга  Баротхожиева Мубина (3-курс);

2-ўринга Абдурасулова Раҳнамо (3-курс);

3-ўринга  Абдуқаҳҳорова Шарифа (2-курс) муносиб деб топилди.


Тиловат йўналиши бўйича эса 1-ўринга Одилова Мўмина (1-курс); 2-ўринга  Аҳмадова Барно (1-курс); 3-ўринга Абдухалилова Муслима (1-курс) муносиб деб топилди.

Барча ғолиба қизларимизга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар тақдим этилди.  Энг қувонарлиси, қория қизларнинг  оналарининг ҳам  меҳнатлари эътироф этилиб, улар ҳам тақдирланишди.


Тадбирнинг иккинчи қисмида  устоза Одинахон Муҳаммад Содиқ бошчилигида муассаса устозалари билан  ўқиб тугатилган Ҳанафий мазҳаби уламоси Шайх  Салоҳ Абул Ҳаж қаламига мансуб  "Олмос тожлар" китоби бўйича  ижозалар тақдим қилинди. Тадбир Одинахон Муҳаммад Содиқнинг хайрли дуолари билан ўз ниҳоясига етди.


Илоҳим, юртимизда қорию қорияларимиз сони кўпаяверсин.


Манба
Мавзуга оид мақолалар
Малайзиялик муслима ёзувчи Ханна Aлкаф Aмериканинг Болалар учун энг яхши адабиётrdquo номинациясида нуфузли давоми...

02:17 / 22.09.2020 3985
Юртимизга яна баҳор қайтди. Кўнгилларга илиқлиқ, дилларга қувонч, хонадонларимизга файзу барака улашувчи давоми...

03:43 / 02.03.2024 3054
Доғистонлик 10 ёшли Сайидмуҳаммад Багандов пул йиғиб, умрага борди. Тўрт йил олдин боланинг онаси ҳажга давоми...

23:19 / 27.01.2020 4331
Сиз Адунни Аденинг нигериялик актриса ва модел эканлигини эшитгансиз. У 1976 йил 7 июнда АҚШнинг НьюЙорк давоми...

01:18 / 01.06.2020 4547