Россия олийгоҳларида ислом ўгатилади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қадимий ва классик шарқ иқтисодиёти олий мактаби институти "Россияда Мусулмон олами" деб номланган магистратура дастурига биринчи талабаларни қабул қилиши тўғрисида хабар берди.

Ушбу янги дастурда талабалар Россия империяси, СССР ва ҳозирги Россиядаги мусулмонлар ҳаётини ўрганадилар. Биринчи гуруҳга йигирма киши қабул қилинади. Улардан ўн бештаси Иқтисодиёт Олий мактаби ҳисобидан, бештаси эса шартнома асосида ўқиш имкониятига эга бўладилар.

Янги магистрлик дастурининг ўзига хос хусусияти шундаки, унда асосан гуманитар фанлар, ислом тарихи ва исломшунослик таълими, шунингдек, Россия таркибидаги мусулмон жамиятлари ҳақида таълим берилади. Талабалар бу ерда араб, форс, турк, татар тилларини чуқур ўрганиш имкониятига эга бўладилар.

Магистрлик дастурини тугатган талабалар жамиятнинг турли ижтимоий соҳаларида билимларини қўллаш ҳамда касбий даражаларини ошириш имконига эга бўладилар. Бу таълим ва илмий тадқиқот, давлат ва хусусий ташкилотларда эксперт ва маслаҳатчи сифатида ишлаш имкони деганидир. Ҳозирда бундай юқори даражадаги мутахассисларга оммавий ахборот воситалари, нашриётлар, маданий-маърифий муассасаларда эҳтиёж бор.

Дастур илмий раҳбари Ольга Бессмертная шундай дейди: "Ислом доимо изланишлар маркази бўлган. Aйниқса Исломнинг глобал дунёга қандай мослашиши муҳимдир".


Манба: islamisemya.com

Нилуфар Aлишеровна таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
ТАБРИКНОМАУстозимиз, буюк олим ва мужтаҳид, Ўзбекистоннинг собиқ муфтийси Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф давоми...

02:26 / 09.11.2021 18090
.Ҳар бир ишда ҳикмат бор, деганларидек, Европанинг Швецияси Қуръони Каримни оммавий тарзда ёқилишига рухсат давоми...

22:44 / 03.07.2023 2583
Канаданинг Миссиссога штатида мусулмон тадбиркор оила Рамазонга хос безакларни ясаб, аҳолини яқинлашиб давоми...

19:28 / 22.03.2021 7711
Кеча жамоамиз билан Ўзбекистон Мусулмонлари идорасида бўлиб ўтган Сизни соғиндик, ё Расулуллоҳrdquo номли давоми...

03:11 / 14.10.2023 3940