Тўғри овқатланиш (давоми)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 4. Ейиш ва ичишда тартибга, кетма-кетликка риоя қилмаслик.

Бу қоидага, одатда, риоя қилинмаганлиги сабабли ҳам ошқозон ичак тракти фаолияти функцияси бузилади. Сув ошқозон иссиқлиги даражасига етиши билан тўғридан-тўғри ичакларга ўтиб кетади, бирга емаслик шарти билан мева ёки ширинлик ҳам ошқозонда кўп қолмасдан ичакларга ўтиб, биринчи ҳазмни шу ерда тамомлайди.

Таркиби оқсил – протеин бўлган маҳсулотлар: пишлоқ, тухум, гўшт ошқозонда узоқ вақт ҳазм бўлади. Шунинг учун бу овқатлар сув, ширинлик, мевалардан кейин ейилиши керак. Таомдан кейин 1,5–3 соатдан кейин сув ичиш тўғри бўлади ва бу вақтда тана сув талаб қилади. Таом қуруқ бўлса, ҳар луқмадан кейин бир ютум сув ичишнинг зарари йўқ.

5.Эскирган ва иситилган таомлар. Янги кўкат ва мева-сабзавотлар қуёшдан олган қувватга тўла бўлади, танага қувват беради ва ҳазми осон кечади. Пиширилганда аслига – тупроқка ва минералларга айлана бошлайди. Бу минераллар вужудда оғир қолдиқлар пайдо қилади, шунинг учун мева ва сабзавотларнинг қайнатиб пиширилганини озроқ ейиш керак. Микроблар туриб қолган таомларнинг таркибини, таъмини ўзгартиради, ҳазмини қийинлаштиради. Таом иситилганда янги кимёвий аралашмалар юзага келгани учун иситилган таомнинг фойдасидан зарари кўпроқ. Инсон вужудига электромагнит тўлқинларини чиқаргани учун микротўлқинли печларда иситилган овқатлар ҳам зарарли ҳисобланади. 6. Қўшимча моддали тайёр овқатлар ва ичимликлар. Бугунги кунда жаҳон озуқа саноатида бир йил ичида минглаб турдаги миллионлаб тонна қўшимча моддалар қўлланилмокда. Тайёр озуқаларни истеъмол қилишда назорат йўқлиги туфайли ҳар куни киши 2000 га яқин қўшимча моддалар истеъмол қилмокда: ширинлаштирувчи, таъм берувчи, маҳсулот таркибини сақловчи, ранг берувчи, бузилишнинг олдини олувчи, намлигини ушлаб турувчи, ҳид берувчи, ялтиратувчи ва ҳоказо. Озиқ-овқат саноатида қўлланилган қўшимча моддалар қадоқда кўрсатилиши керак. Лекин фабрикалар фақат ўзи ишлаб чиқарган моддаларнигина кўрсатмокда. Зайтун, гўшт, пишлоқ, нон, зираворлар, қуруқ мевалар, мева, сабзавотлар каби очиқ, қадоқланмаган маҳсулотларни ишлаб чиқарганларда ҳам қўшимча моддаларни кўрсатиш мажбурияти йўқ. Бу мажбуриятсизлик инсоният учун жуда таҳликали бир вазият туғдирмокда. Бу озуқалар метаболизмга, иммунитет тизимига ва генларга жиддий таъсир қилади. Ҳазм бўлмаслиги туфайли томирларнинг тиқилишига сабаб бўлади. Танадаги витамин ишлаб чиқарувчи механизмни, сув миқдорини ва таркибини бузиб, қаришни тезлаштиради ва касалликларга сабаб бўлади. Демак, этикеткали ва этикеткасиз бўлсин, қўлланилган ҳақиқий қўшимча моддаларни ва уларнинг манбаларини аниқлашнинг имконияти йўқ. Шунинг учун бундай овқатларни имқон қадар ишлатмаслик керак. 7. Кам чайнаш Тузлар, органик кислоталар, хушбўй моддалар ва карбонгидратларнинг ҳазм жараёни оғизда, сўлаклар билан бошланади, чайнаш пайтида ферментлар билан қоришади ва бир қисми оғиздаги майда қон томирлар орқали сўрилиб кетади. Оғизда овқатнинг кимёвий таркиби ҳақида маълумот мияга юборилади ва мия бу хабарни анализ қилиб овқат ҳазмини дастурлайди. Бу ҳолатда чайнаш жараёни муҳим ҳисобланади. Овқат қанчалик яхши чайналса, мия унинг таҳлилини, ҳазм тизимини шунга кўра тайёрлайди. Чайналган таомнинг таъми ва ҳиди оғизда тарқаши ва қаймоқка ўхшаш суюқлик – химус ҳолатига келиши керак. Бу 15–40 чайнаш ҳаракати билан ҳосил бўлади. Агар маҳсулотлар етарлича чайналмаса, ҳазм бошидан бузилади.Тез еган киши кўп ейди, чунки тана озуқадаги қувватни оғиздаги акапунктур нуқталари воситасида ола билмайди, фақатгина кимёвий парчаланиш натижасида ҳосил бўлган қувватни олади. Яхши чайналмаган таом парчалари ошқозонда яхши ҳазм бўлмасдан чирийди, бу бўлаклар ичакларга ҳам ўтиб, чириш давом этади. Бу қолдиқлар қондаги лейкоцитларни кўпайтиради, иммунитет тизими бунга қарши муҳофаза тизимини ишлаб чиқаради. Шу тарзда ҳар гал ейилган таом иммунитет тизимига зарба беради ва танани фалокатга олиб келади. Ҳазмсизлик, диабет, ошқозон-ичак, жигар, талоқ, юрак касалликлари ва бутун соғликка оид муаммолардан қутулиш учун тўғри овқатланиш ва овқатни яхши чайнаш муҳим омиллардан ҳисобланади. Касалликларни олдини олиш ва тузалиш йўлига биринчи қадам бу вужудни тозалашдир.

Вужудингизни тозалашга эҳтиёжингиз бор ёки йўқлигини билиш учун қуйидаги саволларга жавоб бериб кўринг: 1. Ҳар еган таомингиздан кейин ҳожатга чиқасизми? 2. Таомдан кейин ўзингизни яхши ҳис қиласизми? 3. 4–5 соатли уйқудан кейин ўзингизни кучли ҳис қиласизми? 4. Танангиз эластикми ? 5. Танангизнинг ҳиди яхшими? 6. Уйғонганинизда оғзингиздан ҳид ва таъм келадими? Бу саволларга «ҳа» деб жавоб бера олсангиз, сиз соғломсиз. Акс ҳолда сиз тозаланиш ва даволанишга муҳтожсиз. Вужудни тозалашнинг асосий йўлларидан бири очликдир. Ўз соғлигингизни тикламокчи бўлсангиз, азиз мухлиса, кейинги сахифаларимизда қандай қилиб очлик йўли билан хасталикларни даволаш мумкинлиги ҳақида сўз юритамиз.

Раъно Тожибой қизи

Мавзуга оид мақолалар
Мусулмон одам инсон тўғрисида бир неча ҳақиқатларга эътиқод қилиши лозим. 1. Инсон энг афзал ва энг шарафли давоми...

07:24 / 08.11.2016 21097
Танлов тўрт йўналишда олиб борилади 1йўналиш «Илммаърифатда пешқадам аёл». Илмий даражангиз, қўлга давоми...

16:00 / 17.09.2019 3662
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Рамазон шарифнинг  файзли кунларидан яна бирида сиз, давоми...

17:09 / 08.02.2017 3097
embedhttpswww.youtube.comwatchvwBKEFcyZ79sembed

10:56 / 10.07.2017 3635