«Эрурсиз барча оламларга раҳмат, ё Расулуллоҳ!» танловининг 3-йўналишига оид 5-мақола
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оиламизда Мавлид

Бизнинг оиламиз жуда ҳам катта. Бизнинг уйда ҳар йили Мавлид ойида Мавлид маросими бўлади. Бу маросимда пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассаламга кўплаб салавотлар, махсус Мавлид маросими байтлари ўқилади ва волидамиз совға-салом билан барчани хурсанд қиладилар. Ундан ташқари ҳар йили бизнинг волидамиз мавлуд ойида бизга, яъни барча оила аъзоларга хатми Қуръон қилдирадилар. Бу доимий анъанага кирган. Аммо бу йил мавлуд маросими бўлмади, лекин волидамизнинг анъаналари ўз ҳолича қолди, яъни Қуръон хатм қиляпмиз. Бу хатмга ҳатто турмушга чиқиб кетган опажонимизни ҳам қўштирадилар. Савоби ҳаммага тенг бўлсин, деган умидда. Булардан ташқари оиламизда бу ойда дуоларимиз жуда ҳам кўпаяди ва рўза тутилади. Бу йилдан жиянимнинг тили чиққанлиги учун акам жиянимга Мавлид ойида салавот ёдлашни ўргатдилар, бунинг учун кўп вақт талаб қилинмаган эмиш, атиги 33 марта кетма-кет жияним билан такрор қилибдилар, холос.

Катта жиянларим эса Қуръон сураларини ёдлаш билан банд. Қариндошларим эса бу ойда кўплаб Мавлид маросимлари ўтқазишади. Бунинг сабабидан узоқ қариндошлар билан дийдорлашиб оламиз. Шахсан ўзим эса бу йил талаба бўлдим. Институтда курсдошларим билан ким кўп салавот айтиш мусобақасини ўйнаяпмиз. Танлов 4 та курс орасида бўлади ва жавоблари ҳар жума эълон қилиб борилади. 2 та жумада биз, яъни 1-босқич талабалари ютдик. Ҳатто бир жумада 86 000 та салавот айтибмиз. Иншааллоҳ бу жумада кўрсаткичларни янгилаб, 100 000 та қилмоқчимиз. Илоҳо, насиб этсин. Шундай Мавлид ойларини кўплаб кўришлик ва унда кўплаб ибодатлар қилиб, Ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига эришишлик насиб қилсин. Омин!

Раре мисс

Мавзуга оид мақолалар
«Омин» десанг, олам назар солсин, дедим, Хақ бергани Хақ йўлидан борсин, дедим. Шайтончалар бармоқ тишлаб давоми...

20:26 / 09.01.2017 5834
  Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ  Яқиндагина ишдан қайтдим ва бирикки сатр бўлсада ёзишга давоми...

06:48 / 03.02.2017 9345
23. Шубҳали ерларда бўлиб, шубҳали ишларни қилиб, одамларнинг ғийбат ва ёмон гумон каби гуноҳ ишларни давоми...

13:30 / 10.11.2016 3890
76 ёшлик велосаёҳатчи Ўлжабой Смагулов ғайриоддий йўналишни мўлжаллаб қўйди. У ўзининг икки ғилдираклик давоми...

19:05 / 21.12.2016 3807