Рўзанинг мукофоти абадий жаннат эрур
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  • [gallery link="file" ids="8489,8490"]

     Бир кун жажжи фарзандим, сўраб қолди дилбандим.

    Дада, нечун бу ойни  Рамазон ойи дейди?

    Нечун кимдир оч юриб, кимлардир таом ейди?

    Гўё найза санчиди бу ўртанган юракка.

     

    Не жавоб берсам экан, бу кичкина мурғакка.

    Бошим қуйи солганча, узоқ ўйланиб олдим.

    Бу кўзалар дастидан, мен ҳам уялиб қолдим.

    Оббо, жажжи қизалоқ, шунга ақлинг етдими?

     

    Ўйин-кулгу ҳам қолиб, хаёл шунга кетдими?

    Майли, сен ҳам сўрадинг, мен бир жавоб айтайин.

    Инсонлар турфа экан, мен ҳам ҳайрон нетайин.

    Рамазоннинг маъноси, деганидир «Куйдирди»

     

    Бу сўровинг фарзандим, яна кўпроқ суйдирди.

    Бу ой бизларни болам, Роббимизга суйдирар

     Ўн бир ой ичра қилган, гуноҳимиз куйдирар.

    Билсанг агар, фарзандим, бу ой асли уч қисм.

     

    Учовига бир қилиб, қўйилган ушбу исм.

    Энг аввали бизларни, раҳмат-ла обод қилур,

    Ўртаси гуноҳларни куйдириб барбод қилур.

    Энг охири афзали дўзахдан озод қилур,

    Учовлари бирлашиб Нафсга ғазот қилур.

     

    Бу ой ичра қалблар тақвога тўлсин, дея,

    Қалбнинг касаллари мутлақо ўлсин, дея,

    Роббим бизга кундузи емоқни ҳаром қилди,

    Ҳам беҳуда сўзларни демоқни ҳаром қилди.

     

    Лек бу ойнинг қадрига барча бирдай етмайди,

    Турфа яралган инсон бир йўл узра кетмайди.

    Адашган бечоралар кундузи таом ейди,

    Аллоҳдан қўрқ, десанг гар, гапирма, тамом, дейди.

     

    Ёзда кунлар қизиган ҳам кўп ишлар кутармиш,

    Қаранг, бу нодон инсон қишда рўза тутармиш.

    Озгина сабр қилсанг, молу жонинг кетарми,

    Дўзах ўти куйдирса, бунга сабр етарми?

     

    Эй нодонлар нодони, сўзларингни ўйлаб боқ,

    Музлаб қолган қалбингга Рамазонда олов ёқ.

     

    Сўровингга, фарзандим, сўнгги сўзни сўзлайман,

    Бу рўзамнинг ортидан Райёнларни кўзлайман.

    Бир кун келиб улғайсанг, рўзани тарк этмагин,

    Кечалари қоим бўл, ҳеч ғафлатда ётмагин.

     

    Шунда Аллоҳ ризосин топган банда бўласан,

    Нафснинг жиловини ўз қўлингга оласан.

    Шунда отанг ҳам сендан рози ҳолда жон берур,

    Рўзанинг мукофоти абадий жаннат эрур.

     

    Интернет материаллари асосида тайёрланди

     

     

  •  

 
Мавзуга оид мақолалар
Банда бир неъматга шукр қилишлиги учун Аллоҳга ҳамд айтиб, ўша неъматдан Аллоҳ таолонинг ризолиги йўлида давоми...

16:26 / 19.01.2017 5358
Хабар берилишича, Ўзбекистон делегациясининг Саудия Арабистонга қилган ташрифида Ўзбекистондан 5200 та давоми...

05:23 / 23.01.2017 2535
Шариатимизда бидъатга муҳим аҳамият берилгани боис, кундалик ҳаётимизда бидъат тўғрисида турли қарашлар, давоми...

08:22 / 01.12.2016 3043
Пеннй Эппеалнинг кичик раҳбари Шакира Раҳмон мусулмон ёшларга руҳий кўмак берувчи ишонч телефонини ишга давоми...

16:00 / 25.10.2019 2591