Бош оғриғини халқ табобати ёрдамида даволаймиз!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

Бош оғриғини халқ табобати ёрдамида даволаймиз!

Баъзи шарбатлар бош оғриғига даводир:

  • Бошингиз сурункали равишда оғриса, картошка шарбатини кунига чорак стакандан икки маҳал ичишни одат қилинг.
  • Қора қорағат(смородина) қаттиқ бош оғриғини ҳам кесади. Мунтазам равишда қорағат мураббоси истеъмол қилиб туринг.
  • Бодринг, сельдерей, сабзи ва лавлаги шарбатларини тенг миқдорда аралаштиринг. Кунига икки марта ярим стакандан овқатдан 1 соат кейин ёки бош оғриғи безовта қилганда ичинг. Муолажани 10 кун давом эттиринг ва ҳар 3 ойда такрорланг. Шарбатларни музлаткичда алоҳида идишларда сақланг ва ичишдан олдин аралаштиринг.

 Хантал бош оғриғига қарши жуда яхши восита:

  • Бир сиқим хантални илиқ(50 даража иситилган) сувга солиб, бўтқа қилинг. Бўтқани илиқроқ сувда(38-39 даража илиқликда) аралаштириб, бу сувга қўл ёки оёқларингизни қизара бошлагунча тиқиб ўтиринг. Сўнгра чайиб ташланг.
    • Шунингдек, ваннага сув тўлдириб, унга бироз хантал солиб ўтириш ҳам мумкин. Бу муолажанинг натижаси аввалгисидан кучсизроқ бўлса-да, аммо фойдаси бор. Фақат сувда 5-10 дақиқадан кўп ўтирманг, кўкрак қафасингиз сувдан ташқарида бўлсин ва албатта, тоза илиқ сувда чайишни ҳам унутманг. Ханталли ванна қўл ва оёқларда қон юришини яхшилайди. Бу эса миянинг қон томирлари учун фойдали.
    • Агар қуруқ хантал бўлмаса, унинг уруғини ишлатинг. 1 чой қошиқдан хантал уруғи, мармарак(шалфей) баргига ярим литр қайнаган сув солиб, ярим соатга дамлаб қўйинг. Сўнгра сувини сузиб олиб, илиқ сувга қўшиб, қўл-оёғингизни ванна қилишингиз мумкин.
    • Бош оғриғини хантал ёғи ҳам тузатади. Бунинг учун ярим литрли шиша идишнинг ярмигача сув солиб, 10 томчи хантал ёғи қўшинг. Сўнгра шиша идишни маҳкамлаб, яхшилаб чайқанг. Бу аралашма солинган ванна бош оғриғини бирпасда қолдиради.

 Бош оғриғининг босилишига турли гиёҳлар ҳам яхши ёрдам беради:

  • Мойчечакли чой – овқат ҳазм бўлмаганда, сафро тиқилганда ҳосил бўлувчи бош оғриқларда яхши ёрдам беради. Агар бошингиз нима сабабдан оғриётганини билмасангиз, оғриққа аҳамият беринг. Бош лўққиллаб оғриётган бўлса, тезда мойчечакли чой дамлаб ичинг.
  • Ялпизли чой – енгил оғриқ қолдирувчи кучга эга. Бундан ташқари, яна кўпгина фойдали хусусиятлари бор. Шамоллаш ва тумовдаги бош оғриқ, овқат ҳазм бўлмаслиги оқибатидаги бош оғриқ – буларнинг ҳар бирида ялпизли чой ёрдам беради. Сиқилиш оқибатидаги бош оғриққа ҳам ялпизли чой фойдали.
  • Жўка(липа) чойи – чарчоқ туфайли бош оғриса, жўкали чой тинчлантиради ва асаб тизимига яхши таъсир кўрсатади. У кишининг руҳий ҳолатини ҳам яхшилайди. Жўкали чойга бироз ялпиз қўшилса, таъсири янада фаоллашади.

Мавзуга оид мақолалар
       Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ҳамнафас бўлиш неъматини давоми...

20:23 / 28.02.2017 5581
gallery linkfile ids8528,8527 Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим 1 Ногаҳон нохуш хабар жон ўртади, Ғуссадин бори юраклар давоми...

07:14 / 09.02.2017 5189
httpsyoutu.beee1CSKzrzRs

12:08 / 15.02.2019 2328
....Ҳар бири фалакда сузиб юрар,Аллоҳ таоло Ўз қудратини кўрсатиш учун бошимиз узра коинотда бизни ҳайратда давоми...

21:39 / 19.03.2023 3717