Олмаота муслималари мавлид маросимини тақдим қилдилар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Олмаота шаҳридаги "Алатау" анъанавий санъат театрида шаҳар марказий масжидининг ташаббуси билан "Аждодлар ўгити" номи остида мавлид маросими бўлиб ўтди. Тадбир қория Малика Эргешованинг Қуръон тиловати ва "Мавлид қўшиғи" асарининг ижроси билан бошланди.
Кейин Олмаота имоми Еркинбек қори Керимбекович мусулмон аёлларни Рабиъул-аввал ойи билан табриклади ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларидан сўзлаб берди. Аёл-қизларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва аҳли аёлларининг гўзал ахлоқларидан хулқланишга чақирди.
Шундан сўнг масжид толиблари келган меҳмонларга бугунги жамиятнинг долзарб муаммоларига бағишланган исломий мавзуга оид саҳна кўринишини намойиш этдилар. Мушоирада Гран-при соҳибаси бўлган ёш окин (шоира) Сандугаш Сериккий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бағишланган қасидани ўқиб берди. Ерланкизи Шугила эса аёлларни бирдамликка чақирди.
Курмангазий номидаги Миллий Консерватория талабалари нашид ва саловотларни тақдим этиб, қасидаи бурдалардан ижро этдилар. Масжид толиблари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ўз соғинчларини изҳор қилдилар. Шунингдек, Конисбеккизи Умит ижросида «Аллоҳим, кечир» нашиди янгради.

Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар билан бирга ҳаётларининг ҳар бир лаҳзаси биз учун давоми...

08:53 / 21.03.2017 2032
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бизга мерос яна бир суннат амал ўз илмий тасдиғини топди. Ишончли ҳадислар орқали биламизки, Пайғамбаримиз давоми...

00:34 / 27.12.2018 592
Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, ер юзида 2 миллиардга яқин киши йод танқис ҳудудларда истиқомат қилади. Шулардан 700 миллионга яқини эндемик давоми...

02:51 / 24.11.2016 1775
ФранкоМалия футболчиси Фредерик Умар Кануте йирик Eвропа клублари бўлган Лион ва Тоттенхэм ҳужумчиси бўлган ўз фаолиятини тамомлагач, хайрсаховат ишлари давоми...

11:00 / 26.08.2019 341