Муслималар қорияларга байрам уюштирдилар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саратов вилояти мусулмонлар диний идораси ҳузуридаги "Зайд ибн Собит" Қуръони карим маркази ёш ўқувчилар учун байрам тадбирини ўтказди. 5 яшар бўлган 13 нафар қизлар "Нурафшон қоидалар" қўлланмасини ўқиб тугатдилар. Баъзилари эса Аллоҳ каломининг охирги жузини ёд олганлар.
Байрам бошида аниматорлар (меҳмонларни, томошабинларни ўзига хос «илҳомлантирувчи»лар) Қуръон марказининг ўқитувчилари билан биргаликда кичик муслималарни катта муваффақият билан табрикладилар. Ярим йилдан озроқ муддат ичида 5 яшар болалар араб алифбосининг тўғри талаффузини ўргандилар, бўғинларни қўшиб ўқимоқдалар. Энди улар Ислом динининг муқаддас Китобини мустақил равишда тиловат қила оладилар.
«Зайд ибн Собит» марказининг ёш талабаларига сертификатлар ва совғалар тантанали равишда топширилди. Шунингдек, тадбирда "Нурафшон қоидалар" қўлланмасини ўрганиш билан бирга Аллоҳ каломининг охирги порасини ўрганган қизларнинг ютуқлари алоҳида айтиб ўтилди. Барча болалар устоз Абла Бедритская қўлида индивидуал дастур асосида таълим оладилар.
Болаларнинг ота-оналари ҳам эътибордан четда қолмади – Қуръон маркази ўқитувчиси Абла Бедритская уларнинг меҳнатсеварлиги ва сабр-тоқати, вақт топиб, фарзандларини нафақат дам олиш кунлари, балки ҳафта ичи ҳам машғулотларга олиб келганлари учун миннатдорчилик билдирди.
Қуръон маркази бундай тадбирлар болаларга Аллоҳнинг Китобини самарали ўқитишга ёрдам беришига ишонади, шунингдек, уларга энг яхши мақсадга эришиш – Қуръон ҳофизи бўлишга ундашдир. Яқин келажакда "Нурафшон қоидалар" қўлланмасини ўқиб тугатаётган ва Аллоҳ каломининг 30 порасини ёд олаётган 5 яшар ўғил болаларнинг тақдирлов маросими режалаштирилган.

Мавзуга оид мақолалар
Ҳақ ризосини тилаб ҳижоб тутган қизлар, Халқнинг эмас,Холиқ лутфин кутган қизлар, Ҳақ ишқида нозин ичга давоми...

19:52 / 20.11.2016 3204
 ХХ асрнинг 90йиллари бошида Марказий Осиё харитасида аввалги ягона совет Марказий Осиёси ўрнида юзага давоми...

11:55 / 25.02.2018 3454
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу Ушбу муборак ойда, сайтимиз томонидан Расулуллоҳ давоми...

15:17 / 09.12.2016 3042
embedhttpsyoutu.beMdtMUHLxuwembed

15:46 / 26.08.2018 4007