Намоз ўқимайдиганлар ҳақида...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Намоз ўқимайдиганлар ҳақида «Қуррат ул-ъуюн» китобида мазкур бир ҳадиси шарифда марҳамат қилинади:«Ҳеч қандай узрсиз намозини тарк этган кишига Аллоҳ таоло ўн бешта мусибат беради. Уларнинг олтитаси бу дунёда, учтаси вафот этаётганида, учтаси қабрда, яна учтаси қабрдан турганида бериладиган ташвиш ва мусибатлардир.
Бу дунёда бериладиган олтита мусибат: 1.Бенамознинг умрида барака бўлмайди. 2. Аллоҳнинг суйган бандаларида бўладиган кўркамлик, гўзаллик, севимлилик ва малоҳат уни тарк этади. 3. Ҳеч қандай яхшилигига савоб берилмайди (Бу ҳадиси шарифдан шу маълум бўладики, фарзларни ўз вақтида адо этмаганларнинг суннатлари ҳам қабул бўлмайди. Яъни суннатларига ҳам савоб берилмайди). 4. Дуолари қабул бўлмайди. 5. Уни ҳеч ким ёқтирмайди ва севмайди. 6. Мусулмонларнинг яхши дуолари унга кор қилмайди. Вафот этаётганда тортадиган мусибатлари: 1. Залил, хақир ва расво ҳолатда жон топширади. 2. Очлик изтиробида ўлади. 3. Тўйиб сув ичса ҳам, чанқоқлик азобида жон беради. Қабрда чекадиган мусибатлари: 1. Қабр уни шундай сиқадики, суяклари бир-бирига ботиб кетади. 2. Қабри оташга тўлиб, кечаю-кундуз уни ўртайди. 3. Аллоҳ таоло унинг қабрига дунё илонларига ўхшамайдиган улкан бир илон юборади. Ўша илон уни ҳар куни намоз вақтларида чақиб, абгор қилади. Бир зум ҳам тарк этмайди. Қиёматда бошига келадиган мусибатлари: 1. Жаҳаннамга судрайдиган азоб малаклари унинг ёнидан айрилмайди. 2. Аллоҳ таоло уни ғазабнок ҳолда кутиб олади. 3. Ҳисоби жуда қийин кечиб, оқибатда жаҳаннамга ташланади. Ҳасан Басрий ҳазратлари: «Бу дунёда сен учун энг муҳими намоз бўлмаса, у ҳолда нима муҳим?», деган эканлар. Намозимизга ҳушёр бўлайлик, азиз биродарлар!
Мавзуга оид мақолалар
Амр ибн Шуъайбнинг бобосидан ривоят қилинди «Бир аёл қизи билан бирга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

06:44 / 24.11.2016 5302
Савол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таналарининг ранги қандай эди           Жавоб У Зотнинг давоми...

18:32 / 05.12.2017 3130
Япониядаги Фукусима АЭС Атом Энергия Станцияси даги авария натижаларини тугатиш учун кетадиган маблағ ва давоми...

19:55 / 02.12.2016 3495
embedhttpswww.youtube.comwatchvfL5xWrGKVygfeatureyoutu.beembed

10:39 / 08.02.2018 4339