Муслима қиз дунёдаги энг ёш врач деб тан олинди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фаластинда яшовчи Иқбал Асад нуфузли Гиннеснинг рекордлар китобида, дунёдаги энг ёш врач сифатида қайд этилди. Оммавий ахборот агентликлари хабарларига кўра, ушбу муслима қиз тиббиёт коллежида ўқишни 14 ёшида бошлаган ва олий тиббиёт бакалаври даражасига эришган. 17 ёшида эса дунёдаги энг ёш доктор, деб тан олинди. Ҳозирда у 20 ёшда.

Шу кунларда Иқбол Асад педиатр бўлиб етишиш учун Оҳаййо (State of Ohio)да ўқишни давом эттиришни орзу қилмоқда. Шуни таъкидлаш жоизки, тиббиётда таълим олиш узоқ вақт давомида эришилади. Одатга кўра, тиббиёт олий ўқув юртини битириш пайтида талабанинг ёши 30 га бориб қолади.

islam-today.ru сайтидан олинди. Муслима Робиъа

Мавзуга оид мақолалар
Онамнинг айтишларича, болалигимда ҳам худди ҳозиргидек қизиқувчан, кўп савол берадиган, бир нарсани давоми...

19:18 / 23.02.2019 4625
 Баъзида ўзимиз сезмаган ҳолатда вақтимизни беҳуда сарфлаймиз. Бир ишни бошлаб қўйиб, иккинчисига сакраб давоми...

21:45 / 01.01.2017 4796
Хона шароитида гулларни ўстириш қачон ва қандай бошланганини айтиш қийин. Шундай бўлсада яшаш жойи ва давоми...

06:57 / 13.12.2016 61747