Китоблар тақдимоти
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Аллоҳга беадад ҳамду санолар бўлсинки, мустақиллик шарофати билан диний адабиётларимиз кўпайиб, халқимизнинг диний билимларга бўлган эҳтиёжи қондирилмоқда.

Жорий      йилнинг 29 октябрь куни «Жўйбори Калон» аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида «Ҳилол-нашр» матбаа нашриёти томонидан тақдим қилинган китобларнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Одатдагидек, тақдимот маросими Қуръони Карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди. Билим юрти маънавият ва маърифат ишлари бўйича мудир ўринбосари Роҳат Муҳаммадшоева «Ҳилол-нашр»нинг фаолияти ва у ерда нашр қилинган аксар китобларнинг ёзилиш тарихи, бу китобларнинг ёзилишига туртки бўлган омиллар ҳақида гапириб бериш учун сўзни билим юрти мудири Азизхўжа Иноятовга берди.

Билим юрти мудири Азизхўжа Иноятов фазилатли шайхимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг бугунга қадар нашр этилаётган китоблари ҳақида тўхталиб, китобларнинг ўзига хос хусусиятлари, уларда қамраб олинган мавзулар ҳақида батафсил маълумот берди, ҳар бир ўзбек хонадонида шу каби китоблар бўлиши лозимлигини таъкидлади.

Билим юрти АРМ раҳбари Гўзал Нажмиддинова талабаларга мазкур китобларни ўқиш тартибини, усуллари ва йўналишларини эслатиб ўтди.

Тақдимот давомида ушбу нашрлар устида кўп кишилик ижодий жамоа ишлагани, жумладан, муҳаррир, мусаввирлар, дизайнерлар, техник мутахассислар, саҳифаловчилар китобларга ўзгача меҳр берган ҳолда  нашрга тайёрлашгани, босмахона жамоаси ушбу китобларнинг юқори сифатда босилишида алоҳида жонбозлик кўрсатишгани алоҳида эътироф қилинди.

Билим юрти талабалари Шайх ҳазратларининг «Тафсири Ҳилол», «Хислатли ҳикматлар шарҳи», «Ислом тарихи», «Зикр аҳлидан сўранг», Одинахон Муҳаммад Юсуфнинг «Кизларжон» каби бир қатор китобларига кўз югуртирар эканлар, у киши биз мухлисларга илм карвонининг йўлбошчиси ўлароқ, ўзларининг гўзал ва элга мақбул хулқларидан ҳамда ибратли ҳаёт йўлларидан мухлисларига насиба тортиқ қилганларини ҳис этдилар.

Устоз Азизхўжа Иноятов бугунги тадбирда тақдим этилаётган китобларнинг муаллифлари, уларнинг чоп этилишида ўз ҳиссасини қўшиб келаётган барча нашриёт ходимлари ва аввало, ҳазратимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳамда у кишининг хайрли ишларини давом эттираётган ўғиллари Исмоил Муҳаммад Содиқнинг ҳақларига дуои хайрлар қилдилар ва уларга самимий ташаккур изҳор этдилар.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Муслима аёл БМТ ташкилотининг бош котиби ўринбосари лавозимини эгаллади БМТнинг янги раҳбарияти ташкилот давоми...

14:45 / 03.03.2017 3301
Эрурсиз барча оламларга раҳмат, ё Расулуллоҳ Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

20:20 / 12.12.2017 2834
gallery linkfile ids3706,3707 «Хайрия ишларида аёл кишининг ўрни» конференциясининг иккинчи куни эрталабки қисми ҳам давоми...

05:56 / 28.01.2017 2665
Қалбларга ҳаяжон солган беллашув Бугун эрталаб Muslimaat.uz сайти ижодий гуруҳи Фарғона шаҳридан юз чақиримга давоми...

08:04 / 06.02.2018 2867