«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти «Болалар китоби» II Республика фестивалида иштирок этмоқда.
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аввал маълум қилганимиздек, «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти пойтахтимиздаги Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида «Соғлом ва маънавий етук авлод – юрт келажаги» шиори остида ўтказилаётган «Болалар китоби» II Республика фестивалида иштирок этмоқда. Бугун Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Республика Хотин-қизлар қўмитаси, Маданият ва спорт ишлари, Халқ таълими вазирликлари, шунингдек, қатор мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил қилинган ушбу фестивалнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Нашриётимиз бош муҳаррири Эркин Малик бу йилги фестиваль ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар: «Бу йил Болалар китоби Республика фестивали иккинчи бор ўтказиляпти. Иштирокчилар кўпайгани, нашриётларнинг болалар адабиётига эътибори кучайгани бизни жуда хурсанд қиляпти. Ҳар бир нашриётнинг маҳсулотларида ўтган йилгига қараганда каттагина ижобий силжиш бор. Фестивалнинг очилиш маросимида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори О.Юнусов, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Абдураҳимова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Сирожиддин Саййид, Ўзбекистон халқ шоири А.Обиджонлар  сўзга чиқиб, иштирокчиларни қутлашди. Бугун тадбир бошлангандан то кечгача павильонимиздан одам узилмади, бир нечта оммавий ахборот воситаларининг вакилларига интервьюлар бердик. Китобларимизга бўлган қизиқиш ғоятда юқори, фестиваль доирасида сотиш учун ажратилган китобларимизнинг деярли барчаси шу бугуннинг ўзида тугади. Жумладан,  китобсеварларимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ижтимоий одоблар» ва «Зуҳд ва ҳаё» каби китобларини, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг павильонимизда тақдим қилинган беш хил китобини тўлиқ сотиб олишди. Фестиваль меҳмонлари нашриётимизда чоп этилган китоблар ҳақида жуда кўп саволлар беришмоқда, уларнинг кўпчилиги келгуси режаларимиз билан, кўпгина китобларимизнинг қайта нашри қачон чоп этилиши билан қизиқишмоқда. Шунингдек, фестивалнинг эртанги иш кунида сотиладиган китоблар ҳақида сўраб, ҳатто баъзи китобларимизга буюртма ҳам беришмоқда. Айниқса, пештахтада «Қуръони Карим маъноларининг ўзбекча таржимаси», ҳамда «Очиқ хат» китобларининг йўқлигини кўриб, айнан шу китоблардан кўпроқ келтиришни илтимос қилишди. Албатта, муҳтарам ўқувчиларимизнинг, китобсевар халқимизнинг бу талаб, истак ва илтимосларини бажонидил қабул қилиб, бажаришга ҳаракат қиламиз. Бугунги фестивалнинг «Соғлом ва маънавий етук авлод — юрт келажаги!» шиори остида ўтказилиши бежиз эмас. Юртдошларимизнинг, айниқса, ёшларимизнинг китобга, илму-маърифатга бу қадар чанқоқлиги бизни ғоятда қувонтиради, айни пайтда биз каби нашриёт, матбуот ходимларининг зиммасига ниҳоятда катта ва шарафли масъулият юклайди». «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти мазкур тадбирда мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар, ўсмирлар ва ота-оналар учун чоп этилган қатор китоблар билан иштирок этмоқда. Бу йил тақдим этаётган китобларимизнинг сони ҳам, сифати ҳам ўтган йилги фестивалдагига қараганда анча ошган. Стендларимизда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари қаламларига мансуб «Соғлом бола», «Кексаларни эъзозлаш», «Бахтиёр оила», «Одоблар хазинаси», «Зуҳд ва ҳаё» каби китоблар, шунингдек, болалар учун мўлжалланган «Egri va to‘g’ri», «Topishmoqlar», «Boshqotirmalar», «Odobingiz – obro‘yingiz» каби китобчалар, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг «Фалак», «Меҳмон туйғулар» каби асарлари, ёзувчи Эркин Малик қаламига мансуб «Болалигим эртаклари» китоби, шунингдек, «Мумтоз адабиёт дурдоналари» туркумида чоп этилаётган «Булбул ноласи» (Махтумқули), «Қалб гавҳари» (Фузулий), «Маърифат ёғдуси» (Саъдий Шерозий), «Навоийдан чу топқайлар навое» (Ҳасанхон ва Ҳусайнхон Яҳё) китоблари ўрин олган. «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти, ёш авлод маънавиятини юксалтириш борасида амалга оширилаётган бу каби хайрли ишлар юртимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилганидан бениҳоя мамнун эканлигини изҳор қилган ҳолда, барча китобсеварларни, барча мухлисларимизни маърифат байрами, китоб байрамига таклиф этади.

hilolnashr.uz

001.17.09.15.jpg002.17.09.15.jpg 003.17.09.15.jpg 004.17.09.15.jpg 006.17.09.15.jpg 008.17.09.15.jpg 009.17.09.15.jpg 010.17.09.15.jpg 011.17.09.15.jpg 012.17.09.15.jpg 013.17.09.15.jpg 014.17.09.15.jpg 015.17.09.15.jpg 016.17.09.15.jpg 017.17.09.15.jpg 018.17.09.15.jpg 019.17.09.15.jpg021.17.09.15.jpg022.17.09.15.jpg
Мавзуга оид мақолалар
«Мусульманка» журнали рус тилидаги биринчи ва ягона нашр бўлиб, мусулмон аёлларга бағишланади. Журнал давоми...

15:25 / 08.12.2016 3461
  Жорий йилнинг 20 октябрида «islom.uz» портали ўзининг 10 йиллигини нишонлади. Байрам тантанасини фазилатли давоми...

20:37 / 02.01.2017 3370
«Ҳайз» луғатда «оқиш» маъносини билдиради. Шариатда эса балоғатга етган аёл жинсининг раҳми ичидан давоми...

12:14 / 04.05.2017 3792
Бас, Биз унинг дуосини ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга шундай нажот берурмиз. Анбиё, давоми...

06:33 / 28.12.2016 2704