Нима учун Ислом динида аввал онага яхшилик қилишга буюрилади?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Нима учун Ислом динида аввал онага яхшилик қилишга буюрилади?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Бу маънонинг келиб чиқишига, яъни аввал онага, кейин отага яхшилик қилиш, яна ҳам бошқача қилиб айтганда, ота-онага яхшилик қилиш жараёнида онани олдинга ўтказиш жорий бўлишига Пайғамбар соллалоҳу алайҳи васалламни машҳур ҳадислари сабаб бўлган.

 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бир одам келиб:

«Кимга яхшилик қилай?» деб сўради.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Онангга», дедилар.

Ҳалиги сўровчи иккинчи бор сўраганда ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Онангга» дедилар.

Учинчи марта сўраганда ҳам «Онангга» дейдилар ва тўртинчисида «отангга» дейдилар.

Нега онани олдинга суриб кейин отанга дедилар?

Бу маънони тушунтириш учун уламоларимиз шундай фикрни айтишадики: «Фарзанднинг дунёга келишида, уни мурғаклигидан тарбиялаб-боқиб катта қилишида отадан кўра онанинг хизматлари, машаққатлари кўп бўлади.

Ҳомила пайдо бўлишига ота-она сабаб бўлса ҳам, ота кўпроқ ҳузур-ҳаловат юзасидан бу ишга аралашади. Лекин она тўққиз ой давомида болани қорнида кўтариб юриши, ҳомила сабабидан заиф ҳол бўлиши, кўнгли айниб, боши айланиши, ҳомилани кўтариб юриши билан бирга ўзининг жисмидан уни озиқлантириши ва яна бошқа катта ва улкан машаққатларни айнан оналар бошидан кечиришади.

Шундан сўнг фарзанднинг туғилиш жараёни ҳам оналар учун катта имтиҳон, ўлимни бўйнига олиб туриб бола туғишга рози бўлгани мана шу пайтда кўрилади.

Бола туғилгандан кейин ҳам ота нафақа топиб бериш билан кифояланади. Лекин болани ювиб тараш, эмизиш, озиқ-овқат бериш, йиғиларига чидаб уни юпатиш, кечалари ухламасдан қараб чиқиш каби жуда кўп ва машаққатли ишларни айнан оналар бажаришади.

Ана шу эътибордан оналарни улуғлаб, оталардан устун қўйиб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уч марта «Онангга яхшилик қил» деганлар.

Кейин тўртинчисида «Отангга яхшилик қил» деганлари шундан тушуниб олинади. Валлоҳу аълам.

Мавзуга оид мақолалар
  Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун Илёс ҳожи Илёсов 1947 йил Доғистонда давоми...

16:22 / 26.12.2016 5285
embedhttpswww.youtube.comwatchvAmDJect5BRAfeatureyoutu.beembed

11:08 / 15.03.2018 3526
Агар зикр ва муроқаба қилсангизлар ёки ҳар кеча ва кундузда Аллоҳни зикр қилиш учун бирор вақт давоми...

00:54 / 24.03.2019 3512
Эй бисоти кўнгил, бойлиги муҳаббат бўлганЭй борлиғи Ишқдан бино.Эй кўзёшларида пайғамбар севгисини давоми...

06:25 / 01.01.2023 3421