Бизнинг юртимизда қиз олди-бердисида кўпроқ насл-насабига аҳамият берилади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ассалому алайкум, муҳтарам Устоз! Бизнинг юртимизда қиз олди-бердисида кўпроқ насл-насабига аҳамият берилади. Яъни саййид, хўжа, тўра, эшон авлодлари Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг авлодлари бўлганлиги сабабларидан қорача авлод бу авлодлардан қуда-анда қилса бўлмайди, дейишади. Эмишки, агар бу авлодлардан қуда-анда қилинса, никоҳ бехосият бўларкан. Фарзанд бўлса қусрли, ногирон туғилиши эҳтимоли кўп бўларкан.

Ҳозирда мана шундай сабабларга кўра бундай авлодлар қизларига ўз авлодларида етарли даражада ўғил фарзандлар бўлмаганлиги сабабли бундай қизларнинг ёши ўтиб қоляпти. Халқимизнинг бундай фикрига Исломнинг муносабати қандай, шариатда насл-насаб ҳақида бирон-бир қоида борми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Аслида тенглик динга қараб бўлади. Мусулмонларнинг барчаси бир-бирларига тенгдирлар.

Абу Ҳинд розияллоҳу анҳунинг исмлари Ясор бўлиб, Бани Баёза қабиласида қул бўлган эди. Касби қон олиш эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унга бошларидан қон олдирганлар. Шу билан бирга Абу Ҳинднинг хожалари Бани баёзликларга у билан қиз бериб, қиз олиш, қуда-анда бўлишни маслаҳат берганлар.

Фотима бинти Қайс розияллоҳу анҳо Қурайш қабиласидан бўлса ҳам, Усома ибн Зайд исмли, асли қул бўлган кишига текканлар. Бу иш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг маслаҳатлари билан бўлган. Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳунинг сингиллари Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу билан турмуш қурганлар.

Аммо жумҳур уламолар никоҳдаги кафолат–тенгликка диндан бошқа никоҳ айбларидан саломат бўлиш, ҳуррият, насаб ва синоатга ўхшаш нарсаларни ҳам қўшадилар. Чунки  одатда, ушбу омилларга эътибор бермаслик кўпинча оиланинг бузилишига сабаб бўлади. Лекин тарафлар рози бўлса, никоҳ жоиз бўлаверади.

Сизнинг саволингизда келган қорачаларга қиз бериб бўлмаслиги ва унинг оқибатлари ҳақидаги гапларнинг кўпи нотўғри. Валлоҳу аълам.

Мавзуга оид мақолалар
Юртимизда Қуръон мусобақасидан сўнг илк бор ҳадиси шариф бўйича беллашув бўлиб ўтиши кутилмоқда. Ҳадиси давоми...

20:47 / 03.05.2018 4392
Ғусл вожиб бўлмайдиган ҳолатлар Мазий чиққанда. Вадий чиққанда. Эҳтилом бўлганда намлик кўрмаганда. давоми...

10:48 / 10.05.2017 4366
Оила қуриш моҳирлик эмас, асл маҳорат турмуш қургандан кейин хонадонимизни Аллоҳ рози бўладиган ҳузурли бир давоми...

22:17 / 26.02.2023 2515
Хавотир Бир неча кун, ҳатто ҳафтадан бери ҳаяжонланиб, бироз асабийлашяпман. Ўзимдан сўрайдиган давоми...

15:27 / 30.05.2019 2719