Дунё оловига чидай олмас экансиз, охират оловига қандай чидайсиз??
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Марзуққа кўп мол-дунё берилган эди. Бир куни маст бўлиб, ўйин-кулгига берилиб, пешин, аср ва шом намозларини қазо қилиб юборди. Ҳар намоз вақтида жорияси уни огоҳлантириб қўяр эди. Хуфтоннинг вақти ҳам ўтиб кетаётганда мазкур жория бир чўғ олиб келиб, унинг оёғига ташлаган эди, у қўрқиб, ўрнидан туриб кетди ва: «Бу нимаси?» деди.

Шунда жория: «Дунё оловига чидай олмас экансиз, охират оловига қандай чидайсиз?» деди. У ҳўнграб йиғлаб юборди ва туриб намозларини ўқиди. Жориянинг айтган гапи унинг хаёлига ўрнашиб қолди. Ундан қутилишнинг ягона чораси қўлидаги мол-дунёсидан воз кечиш эканини англаб етди. Сўнгра жорияларини озод қилиб, қолган мол-мулкини садақа қилиб юборди. Ўзи эса баққолчилик билан тирикчилик қила бошлади. Бир куни Суфён ибн Уяйна ва Фузайл ибн Иёз унинг ҳузурига кирганларида уни тагида тўшаксиз, бошининг остида эса бир ғиштдан бошқа ҳеч нарса йўқ ҳолатда кўришди. Шунда Суфён унга: «Бирор бир киши Аллоҳ учун бирон нарсани  тарк қилса, албатта, Аллоҳ таоло унинг ўрнига бошқа нарсани эваз қилиб беради. Аллоҳ учун тарк қилган нарсангиз эвазига У Зот сизга нима берди?» деб сўради. У: «Мана шу ҳолатимга рози бўлишни (яъни, ризоликни) берди», деб жавоб берди.

(Ибн Қудома. «Қисосут-таибийн»)

Қудратуллоҳ

Мавзуга оид мақолалар
Илмий фаолияти тўғрисида қисқача маълумотларИордания давлатининг Уммон шаҳридаги Сувайлиҳ минтақасида 1974 давоми...

03:22 / 12.01.2021 4322
Улуғликка эришишнинг энг қисқа йўли  бу, албатта, иффатдир. Иффат бу,  энг юқори одоб ва олий даражадаги хулқ давоми...

10:59 / 01.02.2017 7735
Холид ва Фотима Қуръони Каримдан ҳар куни ўқийдиган вазифаларини ўқиб бўлганларидан сўнг, отаонасининг давоми...

08:31 / 25.12.2016 3948
Масаллиқлар 500 гр балиқ 1 кг картошка 350 гр помидор 100 гр пишлоқ майонез туз давоми...

06:26 / 20.11.2016 3931