Болангиз сиздан шайтон ҳақида сўраганида нима деб жавоб берасиз?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  «Шайтон одам боласининг қон йўлларида – томирларида юради». У инсонни жаннатдан ерга туширилишининг сабабчисидир. Лекин ундан болангиз сақланиши лозим бўлган маълумотни шарҳлаб беришга кучингиз етадими; чунки шайтоннинг инсонга бўлган иғвоси қиёматгача давом этади? 

 Шайтон ҳақида савол жавоб: Бунга Рамазон Абу ал-Каси «Шариат ва Қуръон Карим ва тушлар тафсири» китобида жавоб беради. У киши айтадики: бу борада она боласига қуйидаги йўлларни қўллаши лозим: бола шайтондан қўрқмаслиги учун ундан қандай паноҳ топиш йўлларини ўргатиши керак. У мана бу содда ва оддий босқич билан амалга ошади. 
Болангизни олдига сигаретни ва мисвок учун ишлатиладиган ёғочни қўйинг ва уни фарқлай оладиган маълумотни болада пайдо қилинг. Иккаласини шаклдаги кўриниши бир хил, аммо фойда ва зарари ҳар хил. Худди шунга ўхшаш шайтон ҳам Аллоҳ яратган махлуқотларнинг бири бўлиб, жин ва фариштага ўхшайди. Лекин у шайтон инсонга зарар келтиради ва уни гуноҳга чорлайди. 
Гуноҳлар Аллоҳнинг ғазабини келтирадиган ишлардан экани ва у бизни бахтли яшашимизга имкон бермаслиги ҳамда ҳаётда биз истаётган нарсага эришишимизга йўл қўймаслигини ўргатиб бориш билан бирга шуни таъкидлаб ўтишимиз жоизки: 
— Болага шайтон кучсиз эканини ҳам билдиришимиз лозим бўлади. Бу болада шайтон олдида унга нисбатан куч-қувватни пайдо қилади. 
— Бола васвасага тушиб қолмаслиги учун унга шайтонни жирканч, қўрқинчли қилиб тасвирламанг 
— Болангизга шайтоннинг хийласи кучли эканини қайта-қайта таъкидлайверманг. Бу болани ундан қўрқишига сабаб бўлади. 
Болангизга Аллоҳни кўп зикр қиладиган ва намозларини ўз вақтида ўқийдиган кишига шайтон азият бера олмаслигини англатишингиз лозим бўлади.
Биз «Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир-рожийм» сўзини айтишимиз билан, албатта, шайтон озор топишини билдириш лозим. 
Аллоҳни зикр қилиш худди посбон назорат қилаётган кўчадан ўтишга имкон топа олмаган ўғридек шайтонни биздан қочишига сабаб бўлади. Шунингдек, ухлаш олдидан, уйқудан турганда Аллоҳни зикр қилиб ўқиладиган дуоларни ҳамда уйдан чиқаётганда ва ҳожатга киришда айтиладиган дуоларни болага ўргатиб борилади.
Араб тилидан Абдуллажон Ғуломов таржимаси
Мавзуга оид мақолалар
gallery ids6063,6064,6065,6066,6067,6068,6069,6070,6071,6072,6073,6074,6075,6076,6077,6078

10:01 / 05.02.2017 4506
   Жорий йилнинг 26 апрель куни Тошкент шаҳридаги «Хўжа Аламбардор» жомеъ масжидида Ўзбекистон мусулмонлари давоми...

20:52 / 26.04.2017 4003
Чунки турмуш ўртоғингиз вафодор ва садоқатли ёр ҳақида орзу қилган уни ҳеч қачон Биласизми, эркаклар биз давоми...

10:58 / 07.03.2017 11104
Отангиз... Онангиз... Улар қарилик йўлидаги кишилардир. Худо умр берса, мен ҳам, сиз ҳам уларнинг ортидан давоми...

21:31 / 10.05.2023 2060