Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг равзалари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам равзаларида бўлсам, айтмоқчи бўлганларим Қачон сизга етарман, Ё Расулуллоҳ, Салом дуруд айтарман, Ё Расулуллоҳ, Шафоатчи бўлинг менга, Ё Расулуллоҳ, Бир мурувват қилинг менга, Ё Расулуллоҳ.   Тавба қилган бандаман, Ё Расулуллоҳ, Беринг, кияй кулоҳу-жандадан, Ё Расулуллоҳ. Зикр тушгим келади, Ё Расулуллоҳ, Аллоҳим деб, сиз деб, жўшгим келади, Ё Расулуллоҳ.   Тушларимга кирсайдингиз, Ё Расулуллоҳ, Бир мурувват қилсайдингиз, Ё Расулуллоҳ. Мендай яна бормикан, Ё Расулуллоҳ, Дийдорингизга мендай зормикан, Ё Расулуллоҳ.   Маконингизда жон берсам, Ё Расулуллоҳ, Равзангизни бир кўрсам, Ё Расулуллоҳ. Тангрим шафоат қилса, Ё Расулуллоҳ, Ўзига ва сизга зорлигим билса, Ё Расулуллоҳ.   Мен ошиқу беморман, Ё Расулуллоҳ, Ёлғон дунёда хорман, Ё Расулуллоҳ. Ғамим сизга етмоқлик, Ё Расулуллоҳ, Камим сизга етмоқлиқ, Ё Расулуллоҳ.   Жисму жоним қақшайди, Ё Расулуллоҳ, Ўлим яқин ўхшайди, Ё Расулуллоҳ. Ҳажларда ўлим топай, Ё Расулуллоҳ, Ҳажларда қўним топай, Ё Расулуллоҳ.   Ҳажга етказсин Аллоҳ, Ё Расулуллоҳ, Сизга етказсин Аллоҳ, Ё Расулуллоҳ. Салом, дуруд йўллайман, Ё Расулуллоҳ, Сизга етмай ўлмайман, Ё Расулуллоҳ.   Ассалоту вассолат, Ё Расулуллоҳ, Сизга минг-минг салавот, Ё Расулуллоҳ. Ассалоту вассолат, Ё Расулуллоҳ, Сизга салом, салавот, Ё Расулуллоҳ.   Ассалоту вассоламу алайка, Ё Расулуллоҳ, Ассалоту вассоламу алайка, Ё Ҳабибуллоҳ. Ассалоту вассоламу алайка, Ё Ҳалилулллоҳ, Ассалоту вассоламу алайка, Ё Набиюллоҳ.   Ассалоту вассоламу алайка, Ё Хойри Холқиллоҳ, Ассалоту вассоламу алайка, Ё Нура Аршиллоҳ, Ассалоту вассоламу алайка, Ё Амина ваҳиюллоҳ.  
Мавзуга оид мақолалар
Бир бева аёл айтади quotҚайнонам билан яхшими, ёмонми беш йил яшаб, бўлак бўлиб чиқдик. Қайинукам уйланди. давоми...

21:02 / 12.09.2023 3648
 Словения Президенти Ильинка Баратосак Словенияда қуриладиган биринчи масжид ҳақида хабар берди. 2016 давоми...

18:08 / 21.01.2017 3728
Бу жуда ҳам осон... У зот алайҳиссаломнинг ҳаётларини ўрганинг... Ҳар бир отаона у зот соллаллоҳу алайҳи давоми...

02:34 / 08.10.2023 2507
17 « « ». « » « ». .  Ўн еттинчи ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу давоми...

11:27 / 25.05.2018 6451