Парвардигор, солиҳа ёр бер
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Берар бўлсанг жуфтимни агар, Парвардигор, солиҳа ёр бер. Бўлса ҳамки, мискина, безар,

Парвардигор, солиҳа ёр бер.

Бўлмаса ҳам қасру саройлик,

Илми бўлсин, илм – зўр бойлик. Юзидан ҳам қалби чиройлик, Парвардигор, солиҳа ёр бер.

Бўлсин дилда севгиси сенга, Сенинг учун бўйсунсин менга. Сўзи даъват, чорлар ҳақ динга, Парвардигор, солиҳа ёр бер.

Бўла олсин жон у жонимга, Илтифот-ла Онажонимга. Айланар ҳурматли хонимга, Парвардигор, солиҳа ёр бер.

Иймонимга қувват бўлгувчи, Йўқчиликка тоқат қилгувчи. Ҳар не бўлса, Сендан билгувчи, Парвардигор, солиҳа ёр бер.

Ҳақ йўлингда юрар мардона, Сирларимни тутар пинҳона. Жаннат уйларида мастона, Парвардигор, солиҳа ёр бер.

Тутар йўли суннат ҳар ишда, Ҳовлим саранжому саришта. Элга ўрнак юриш-туришда, Парвардигор, солиҳа ёр бер.

Фарзанд берсанг, бўлиб шодонлар, Ундириб жаннатий райҳонлар. Ўстирар ҳофизи Қуръонлар, Парвардигор, солиҳа ёр бер.

Кечир ўтган гуноҳларимни, Ҳақ йўлга бур оёқларимни. Изсиз қўйма сўроқларимни, Парвардигор, солиҳа ёр бер.

Бандангман мен, Ўзингсан Эгам, Кимдан сўргум Сендан сўрмасам. Солиҳлардан қил ўзимни ҳам, Парвардигор, солиҳа ёр бер.

Ғайрат Ҳошим

Мавзуга оид мақолалар
Рамазонда таом тайёрлаш одоби Рўзанинг кўп хислатларидан бири инсоннинг ейишичиш талабларини изга солишга давоми...

14:37 / 02.05.2019 7387
Камтарлик яхшиликнинг безагигина эмас, посбони ҳамдир. Ж.Аддисон Атрофдаги ҳодисаларни кузатиб, давоми...

15:33 / 10.12.2018 4500
Ийд алАдха тобора яқинлашмоқда, шу йил ҳаж ибодатини адо қилаётган яқинларидан хушхабарларни кута туриб, давоми...

14:51 / 22.11.2016 5909