Япон аёлларининг ҳижоб кийиш маҳорати
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  1-қисм Мен Исломни қабул қилганимда, тўғрироғи, ҳақ дин бўлмиш Исломга қайтганимда Франция мактабларида ҳижобга қарши тазйиқлар кучаяётган вақт эди. Бу ҳозирги вақтгача давом этиб келяпти. Ҳукумат ҳомийлик қилган мактаблар динга нисбатан нейтрал ҳолатда бўлишлигига рўмол ўрашлик зид келади, деган фикр олға сурилмоқда. Ҳаттоки мен мусулмон бўлмаганимда ҳам, муслима талабаларнинг бошидаги рўмоли устида шунчалик оворагарчиликка нима ҳожат экан, деб ўйлаганман. Ғайридинлар:«Мусулмонлар рўмолни қуллик давридаги анъанага муккасидан кетганликлари учун ўрашади, бу аёлларни камситишдир», деган ғояни ҳали ҳам илгари сурадилар. Улар ҳижобини ечмасдан туриб аёллар озодликка ва мустақилликка эриша олмайдилар, деган фикрдадирлар. Баъзи исломий билимга эга бўлмаган ёки саёз фикрли бўлган мусулмонлар ҳам шундай фикрлайдилар. Атеизм ва эклектик дунёқарашга кўникиб қолган айрим кимсалар Ислом абадий ва барча замонларга мос келишлигини англай олмайдилар. Бутун дунёдаги аёллар, хаттоки араб бўлмаганлар ҳам, ҳижобни қуллик давридаги анъанага бўйсунганликлари учун эмас, Ислом шариати буюргани учун кийишади. Мен ҳам шуларнинг бириман. Менинг ҳижобим бир миллат кийими ёки анъанавий кийим эмас. У ҳеч қандай ижтимоий ё сиёсий маънони англатмайди. Бу фақатгина менинг диний либосимдир. Мен ҳижобни Парижда Исломни қабул қилганимдан бери кияман. Ҳижоб кийиш ҳолати, мамлакат ёки диний тушунчасига қараб ўзгаради. Францияда мен кўйлагимга мос тушадиган ва менга ярашадиган оддий рўмол ўрар эдим. Замонавий деб аташ ҳам мумкин. Ҳижоб менга нимани англатади? Мен Исломни қабул қилаётганимда, қандай қилиб ҳар куни беш вақт намоз ўқийман ва ҳижоб ўрайман, деб ўйлаб ўтирмаганман. Агар булар ҳақида ўйлаганимда, балки ортга чекинган бўлар эдим. Париждаги бош масжидга бормасимдан олдин менинг Исломга ҳеч қандай алоқам йўқ эди, шариатдаги ҳеч нарсага амал қилмас, ҳижоб киймасдим. Буларнинг бари менга нотаниш, бундай мажбуриятлар мен учун тушунарсиз эди, лекин менда мусулмон бўлиш истаги шунчалик кучли эдики, (Аллоҳга ҳамдлар бўлсин), «бошқа дунё»да мени нималар кутаётгани ҳақида қайғурмасдим. Масжиддаги маърузани эшитганимдан кейин ҳижобнинг фойдаларини англаб етдим. Ҳаттоки масжиддан чиққанимдан кейин ҳам рўмолимни ечмадим. Маъруза менинг руҳиятимда номаълум илоҳий қониқиш ҳосил қилди ва мен рўмолимни ечишни истамадим. Ҳаво совуқ бўлганлиги учун атрофдагилар менга эътибор беришмади, аммо мен Аллоҳ билан биргадек, Аллоҳга янада яқинроқ, пок ва ҳимоялангандек эдим. Парижда эркаклар менга қараганда ўзимни худди мусофирдек ҳис қилардим. Ҳижобда мени пайқашмасди ва мен ёт кўзлардан ҳимоялангандим.  

.

Мавзуга оид мақолалар
Нима қипти энди ёши катта бўлса, мен ҳам ўқишдан чарчаб келяпман. Ўғлим, сиз ёш экансиз, ҳали соғломсиз. Шу давоми...

08:36 / 09.02.2017 3492
Савол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон туғилганлар            Жавоб Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

14:24 / 24.11.2017 2500
Инсон туғилибдики, бу дунё қийинчиликмашаққатларини енгиб ўтишга ҳаракат қилади. Мурғак гўдак ҳам она давоми...

11:08 / 11.07.2017 3706
Инсониятни Ўзининг ҳақ каломига мушарраф қилган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду саноларимиз давоми...

10:01 / 27.01.2017 3840