Қуръонга тафсирлар ёзган Ҳазратим
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Орадан ўтди қарийб икки ой ,
Сизни қаттиқ соғиндик, улуғ Ҳазратим .
Бугун кўрдим осмонда гўзал Ҳилол ой ,
Гўё сизни кўрдим буюк Ҳазратим.
 
Қабрингиз қуръоний нурга тўлгандир ,
Қуръонга тафсирлар ёзган Ҳазратим .
Жаннатдан қасрлар насиб қилгандир ,
Саҳобаларга издош бўлган Ҳазратим.
 
Сизни йўлингиздан биз ҳам борайлик ,
Балки, дийдор яқин, буюк Ҳазратим .
Китобингиздан энди илм   олайлик ,
Ҳаёлан овозингиз тинглаб Ҳазратим.
 
Пайғамбаримизни бизга танитиб ,
Ҳадис ва Ҳаётни битган Ҳазратим .
Саҳиҳул Бухорийни таржима қилиб ,
«Олтин силсила»син қурган Ҳазратим.
 
Ислом мўътадил деб бизга ўргатиб
Ҳақ динни Васат деб билган Ҳазратим .
Ҳар ҳил фитналардан Исломни поклаб ,
Сунний ақидани тутган Ҳазратим.
 
Роббимга қилурман ажиб бир нидо,
Набийлар ёнида бўлинг, Ҳазратим
Асло демасман сизга, Алвидо ,
Иншааллоҳ, дийдор бўлур, Ҳазратим.
 
Юсуф Расулов
Мавзуга оид мақолалар
 Барчамизга маълумки, бугун Ҳилолнашр нашриётининг бош дўконида Мусҳафи шарифнинг навбатдаги сотуви давоми...

19:13 / 05.07.2018 4777
gallery linkfile ids6023,5960,5959,5951,5871,5868,5806,5807   Аллоҳ Аллоҳ Қанчалар оғир  мусибатга учради диним, халқим. Диним давоми...

09:41 / 05.02.2017 11275
«Facebook» ижтимоий тармоғи Саудия Арабистонини эркинлаштириш жараёнига ўз муносабатини билдирган кўринади. давоми...

12:31 / 25.02.2018 4527