Ҳожатга оид масалалар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кундалик ҳаётимизда ҳар куни, доимо ҳожатимиз тушиб турадиган масканлардан бири ҳожатхонадир. Ҳожатхона доимо озода ва саранжом бўлиши лозимдир. Шу билан бирга, у ерга киришнинг ўз қоидалари ва одоблари бордир.

Кўпчилигимиз буларни яхши биламиз, лекин унга амал қилишга келганда, бироз баҳоналарни топамиз ёки эсимиздан чиққанлигини баҳона қиламиз ва бундай арзимас кўринса ҳам муҳим бўлган ишларга бепарво бўлиб, уларни бажаришни ортга сурамиз.

Бундай нарсаларга эътибор бермаслигимиздан ўзимиз ва яқинларимиз учун зарар қилаётганимизни англамаймиз. Ҳожатхонада Қуръон ўқилмаганлиги, дуолар қилинмаганлиги ва бошқа амаллар бажарилмаганлиги сабабли у ерни эркак ва урғочи шайтонлар макон қилишган. Дуо қилмай, оёқ ва бош кийимсиз кирилса, шайтонлар одамларга зарар етказишлари мумкин.

Эсимиздан чиқмаслиги ёки бошқа хаёллар билан чалғиб, дуоларни ўқимасдан кириб қолмаслигимиз учун чораларни кўриб олишимиз зарур. Дуоларни 10-15 дақиқа ўтириб ёд олсак, эсимизда қолади ёки бўлмаса, қоғозга ёзиб ҳожатхонанинг эшигига ёпиштириб қўйсак ҳам бўлади.

Ҳожатхонага киришда айтиладиган дуо: Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачонки халога кирсалар:«Аллоҳумма инний аъуузу бика минал ҳубуси вал хобааиси» (Аллоҳим, Сендан эркак ва урғочи ифлослар (шайтонлар)нинг ёмонлигидан паноҳ тилайман), дер эдилар. (Бешовлари ривоят қилишган).

Ҳожатхонадан чиққанда айтиладиган дуо: Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон халодан чиқсалар: «Алҳамду лиллаҳиллазий азҳаба анний ал-азаа ва аъфаний» дер эдилар. (Ибн Можа ривояти)

Бош кийимни эшикнинг бирор чеккасига илгич билан осиб қўйсак, кираётганимизда кўзимиз олдида туради, эсимиздан чиқмайди. Оёқ кийимни ҳам шундай қилсак бўлади. Булардан ташқари, ҳожатхонанинг яна ўзига яраша одоблари бордир, уларни ҳам эсимиздан чиқармай амал қилсак, ўзимиз учун фойдали бўлади:

1.Қазои ҳожат қилмоқчи бўлган шахс Аллоҳнинг исмлари ёзилган, дуолар, салавотлар ва бошқа шунга ўхшаш нарсаларни ўзи билан олиб кирмаслиги керак. 2. Оёқ ва бош кийим ила кириш. 3. Дуони қилиб кириш ва чиқиш. 4. Чап оёқ билан кириб, ўнг оёқ билан чиқади. 5. Ўтириб сийиш (эркаклар ҳам).Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Ким сизга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам тик туриб сияр эди деса, тасдиқ қилманг. У киши фақат ўтириб сияр эди».

6. Заруратсиз гапирмаслик. 7. Ҳожатдан ташқари кўп ўтириб қолмаслик. 8. Шамол тарафга, сувга, қабристонга, йўлга, одамлар дам оладиган жойга, ердаги ариқ ва тешикларга, мевали дарахт тагига ва ғусл қилинадиган жойга сийилмайди. 9. Қазои ҳожатни қиблага олдини ёки орқасини тўғрилаб қилиб бўлмайди. 10. Қазои ҳожат қилаётган шахс осмонга, фаржига ва ўзидан чиқаётган нарсага назар солмайди. Қўли билан ҳар нарсаларни ушламайди. Ўнгга ва чапга алангламайди, мисвок қилмайди.

Ушбу одобларга ўзимизни ва оила аъзоларимизни одатлантиришга ҳаракат қилайлик. Буларни арзимас санаб, эътиборсиз  бўлмайлик.

Мавзуга оид мақолалар
  ТАЪЗИЯ ОДОБЛАРИ Айрилиқ дарди оғир, жуда оғир. Тақдири илоҳийга бўйсунсакда, қазонинг ҳақлигига иқрор давоми...

22:49 / 19.03.2017 6384
«Саудия фонд биржасига илк бора аёл раҳбар тайинланди»  Яқин Шарқнинг энг йирик Саудия Арабистон фонд давоми...

15:24 / 20.02.2017 2498
  Фитр садақаси садақаи фитр Рамазондан фитрга оғиз очиқлигига чиқиш муносабати билан берилгани учун ҳам давоми...

14:29 / 04.06.2017 4298
«Ҳар бир нарсанинг закоти бўлади. Жасаднинг закоти рўзадир. Рўза сабрнинг ярмидир». Закот нима эканини давоми...

15:53 / 09.03.2017 3500