Биз қачон тафаккур қиламиз?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эйнштейн: “Илм динсиз оқсоқдир. Дин илмсиз  кўрдир”

Биз қачон тафаккур қиламиз?

Бизнинг Еримиздан жуда баландда мукаммал бир тизим – (Ерни ўраб турган атмосфера) тинимсиз ишлаб туради: у дунёмизни ташқи таҳдидлардан, тасаввуримизга ҳам сиғмайдиган фалокатлардан ҳимоя қилади, яъни, Ерга яқинлашиб келаётган (қулаб тушса, Ерни остин-устун қилиши мумкин бўлган) катта-кичик миллионлаб метеоритларни йўқ қилади;
коинотдан кириб келувчи ёруғлик нурларини фильтрлаб, фақатгина фойдали ва хавфсиз нурларнигина ўтказиб беради; коинотнинг нақ -270°С бўлган аёвсиз совуғидан Ерни (жумладан, бизларни) асрайди.
Атмосферанинг ёрдамчиси – фан тилида Ван Аллен белбоғи дейиладиган қатлам эса бизни радиацияларнинг бомбардимонидан ҳимоя қилади. У Ер юзидан бир неча километр юқорида жойлашган. Агар шу белбоғ бўлмаса, Ер юзида тириклик ҳам бўлмасди, чунки, коинотдан келадиган радиация бомбардимонларининг атиги биттасининг кучи Хиросимага ташланган атом бомбаси каби бомбанинг 100 миллиард донаси кучига тенг! Бунақа бомбардимонлар эса ҳар куни бўлади. Тасаввур қиляпсизми?
Бу илмий маълумотга Қуръонда 1400 йил аввал ишора берилган: «Осмонни сақлаб турувчи том қилиб қўйдик...» (Анбиё сураси, 32-оят).

Нега бу ҳақида гапиряпман? Қуръондаги олти мингдан ортиқ оятнинг мингдан ортиғида илмнинг асослари ҳақида баҳс юритилади, катта илмга белгилар берилади, ишоралар қилинади, аломатлар кўрсатилади. Ва уларда ақл, тафаккур эгалари учун ибратлар борлиги таъкидланади. Ҳа, ақл ва тафаккур эгалари учун!

Биз нима қиляпмиз? Ҳалигача диний илмларни ўрганиш керакми ёки дунёвий илмларними деган масала устида баҳслашамиз. Ваҳоланки, Қуръонда астрономиянинг, физиканинг, гидрологиянинг, геологиянинг, океанологиянинг, биологиянинг, зоологиянинг, ботаниканинг, тиббиётнинг, эмбриологиянинг ва бошқа илмларнинг асослари, ўзаклари, негизлари, асл ҳақиқатлари бор! Уларни ўрганган, тадқиқ қилган, (бизга ўхшаб фақат тилини эмас, ақлини ишлатган) аждодларимиз қомусий олим бўлиб, дунёга, инсониятга беқиёс наф келтирдилар. Биз қачон ақлимизни ишлатамиз? Қачонгача дунё ва дин ўртасига Хитой девори қурамиз?
«Илм динсиз оқсоқдир. Дин илмсиз  кўрдир»,  деган эди Эйнштейн. Шу оддий ҳақиқатни қачон англаб етамиз? Қачонгача таҳорат одоблари-ю, кўпхотинлик, рўмол ва соқол мавзуларида ўралашамиз?
Ўзимизни-ку бўларимиз бўлди, фарзандларимизга бу асл ҳақиқатларни қачон англатамиз?

«Тафаккур қилмайдиларми?» сўрови Қуръони каримнинг ўн уч ерида таъкидланган. Ўн уч ерида! Ҳар куни қироат билан тиловат қиладиган оятларимизда неча марта такрорланаркин бу калималар – фарқида ҳам эмасмиз... Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Улар Қуръонни қироат қилурлар. Аммо у бўғизларидан нари ўтмас...» дея хабар берган қавмларидан бўлиб қолмадикмикан? Хўш, қачон тафаккур қиламиз? Вақтимиз қанча қолган ўзи?..

Дилфуза Комил

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpsyoutu.beMk35RjH6nmEembed

17:49 / 10.03.2018 4214
Керакли махсулотлар 250г маргарин 3 пиёла ун 5 та тухум 100150 г сметана 1 пиёла шакар 1 коса давоми...

17:40 / 06.12.2016 4057
embedhttpswww.youtube.comwatchvRF0x3RT0osfeatureyoutu.beembed

12:08 / 05.06.2018 3740
Бугун 2 апрел 2019 йилда «Шайх Зайниддин» Кўкча масжидида имконияти чекланган фуқаролар ўртасида Асмаул давоми...

10:39 / 02.04.2019 2717