Дунёдаги энг қадимий университетга муслима аёл асос солган
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дунёдаги энг қадимий, шу билан бирга, доимий фаолиятда бўлган университет, «Ал-Қаровин» олий ўқув муассасаси ҳисобланади. Ушбу олий ўқув даргоҳи Марокашнинг Фесс шаҳрида жойлашган бўлиб, унга 859 милодий йили Фотима ал-Фихрий исмли муслима аёл асос солган. Бу илмли аёл бой савдогар оиласидан бўлган. Мазкур университетга асос солиш учун айнан шу савдогар оиланинг маблағлари сафарбар қилинган.

Муслима асос солган қадимий университетда нафақат дин, балки сарф ва наҳв каби илмлар, нутқ санъати, мантиқ илми, тиббий интизом, математика, астрономия, кимё, тарих ва география фанларидан  ҳам дарс ўтилган. Бу ўқув муассасида Мусо бин Маймон (Моисей Маймонид), ал-Идриси, ибн Холдун, Ибн Араби, Асад Африқий каби давлат арбоблари ўқиб, таълим олишган ва ушбу илм даргоҳи билан алоқада бўлиб туришган.

«Ал-Қаровин»нинг бугунги куннинг энг қадимий ҳамда иш фаолиятини тўхтовсиз давом эттириб келаётган университетлардан бири бўлиши ЮНЕСКО томонидан ҳам тан олинган. Бу жиҳатдан у Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган. Қадимийлиги жиҳатидан Ал-Қаровиндан сўнг Италиянинг Болонг университети туради. Унга 1088 йилда, Ал-Қаровин таъсисидан 200 йил кейин  асос солинган.

Дунёнинг энг қадимий ўқув муассасаси муслима аёл томонидан барпо қилинганлиги бутун дунёни, шу қаторда, кўпчилик мусулмонларни ҳам ҳайратга солиши ажабланарли эмас.

Маълум бўлишича, «бир соатлик халифа» ибораси айнан ал-Қаровин билан боғлиқ экан. Ҳар йили ўтказиладиган маросимда талабалар ўзларига бир ҳафталик – жумадан жумагача ҳоким сайлашган. Сайлов куни кечки пайт талаба-халифа асл ҳоким ҳузурига меҳмонга борган ва асл ҳоким у билан бир соат давомида тенг муносабатда бўлган. Ривоят қилишларича, «бир соатлик халифа»нинг чиқиши фуқаролар томонидан асл халифанинг чиқишига нисбатан кўпроқ хурсандчилик билан кутиб олинган.

«Ислам и наука» саҳифасидан олинди

Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло «Ва унинг ҳақини ҳосилини йиққан куни беринг. Исроф қилманг. Чунки У Зот исрофчиларни яхши давоми...

08:56 / 09.10.2016 5402
Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар Қизимнинг бироз ловия ва гуруч олиб, мис патнисга давоми...

19:00 / 25.09.2019 3047
   Аллоҳ таоло Рамазон ойи рўзасининг фарз қилингани ҳақидаги ояти каримада «Эй иймон давоми...

10:51 / 08.02.2017 3838
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак вужудлари тупроққа қўйилгани ҳамон қабрлари зиёрат давоми...

10:24 / 29.12.2016 3452