9 ёшли болакайнинг эътирофи
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Куни кеча 9 ёшли ўғлим «Ада, Ҳазратнинг  вафотлари менга ойимнинг вафотларидек таъсир қилди», деди. Онасини йўқотганига бор-йўғи 70 кун бўлган, ҳаётида Ҳазратни бор-йўғи 2-3 маротаба кўрган 9 ёшли болакайнинг қалбидан чиққан бу жумла бошимизга келган мусибатнинг нечоғлик оғирлигини ифодалаган бўлса, ажабмас.

Назаримда, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг вафотлари миллатимиз учун мустақилликдан кейинги даврдаги энг катта йўқотиш бўлди десам, муболаға қилмаган бўламан. Фикримни тасдиқлайдиган омилларни бирма-бир санайдиган бўлсам, бу бир китобчани ташкил қиладиган матн бўлса керак. Бу ўринда мен фақат биргина рақамни келтирмокчиман. Сўнгги 25 йил ичида бирон-бир ўзбекнинг жанозасини ўқишга 200 минг киши тўпланганини эшитганмисиз?

Аллоҳ Ҳазратимизни Ўз раҳматига олсин ва мағфират қилсин! Ортларида қолган аҳли байтлари, шогирдларига Ўзи гўзал ва ибратли сабр берсин!

Мавзуга оид мақолалар
«Навоийдин чу топқайлар навое» китобининг тақдимоти

09:20 / 17.02.2015 6407
Олий ҳулқ эгаси Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Ва албатта, сен улкан хулқдасан Қалам сураси, 4оят. Азиз давоми...

15:37 / 11.12.2017 3973
httpsyoutu.bePKN7qzgee0U

12:04 / 02.05.2019 2644
Рамазон вақтида овқатланиш тартиби меъёрида бўлиши керак. Озуқамизни барча витаминлар гуруҳи билан давоми...

18:04 / 30.11.2016 5232