Halalgoogling деб ном олган мусулмон интернет қидирув тизими ишга туширилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Tribuneнинг хабар беришича, Ислом динида тақиқланган маълумотларни блоклаш хусусиятига эга бўлган янги Halalgoogling деб ном олган мусулмон интернет қидирув тизими ишга туширилди.

«Google ва Bing каби улкан интернет қидирув тизимларидан натижа олувчи ҳалол интернет тизим Halalgoogling махсус ўрнатилган фильтрлаш тизимига эгадир ва у мусулмонларга мумкин бўлмаган маълумотларни блоклайди», дейилади пресс релизда. Ҳисоботга кўра, фильтрлаш тизимининг ўзига хослиги шундаки, унда тақиқланган контентлар, яъни порнография, яланғочлик, бесоқолбозлик, қимор ўйинлари, Исломга қарши материаллар тизимдан топилмайди. Агар қидирув тизимига «Плэйбой» ёки «порно», «Муҳаммаднинг сурати» ёки «Исонинг қайта тирилиши» каби сўровлар киритилса, бу ҳеч қандай натижа бермайди. Бунинг ўрнига экранда «Ҳеч нарса топилмади» ёки «Сиз ҳаром нарсани сўраяпсиз» деган ёзув пайдо бўлади. Айни лойиҳа юзасидан интернет мутахассислар гуруҳи бир неча йил иш олиб боришди. Бу тизимга эҳтиёжнинг туғилиши ва кундан кунга ортиб бориши дунё аҳолисининг 1,5 миллиард мусулмонлари интернет орқали етказиладиган маълумотлардан хавотирда эканлиги сабаб бўлган. Айни пайтда тизим доимий равишда янгиланиб бормоқда. У мусулмон маданиятини ҳурмат қилиш мақсадида ишлаб чиқилган. Янги қидирув тизими мусулмон жамиятида биринчи рақамли бўлишга умид қилади. Ҳар бир инсон интернет тақдим этаётган имкониятлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга: янги бирор нарсани ўрганиш, ундан ўз иш фаолиятида фойдаланиш, илмий изланишлар натижасидан баҳраманд бўлиш, турли адабиётларни ўрганиш, техник маълумотларни қўлга киритиш, турли хизматларни сотиш ёки таклиф этиш ва ҳоказо. Шу билан бирга, бизда ўз иймонимизни, аҳлоқимизни сақлаб қолиш, бутун дунёдаги биродарлар, опа- сингиллар қизиқишларини ҳимоя қилиш ҳуқуқи бор. Сайт ташкилотчиларининг айтишича, уларнинг мақсади интернетдаги маълумотларнинг Ислом дини қоидаларига зид келмаслигига ишонч ҳосил қилишдан иборат.

Ўзига хослиги

Halalgoogling да интернетда хавфсиз қидирувни амалга ошириш учун қуйидагилар таъсис этилган: Умумий фильтрлаш: турли тоифадаги маълумотларни умумий фильтрлаш.

Тақиқланган сайтлар: Қидирув натижасига кўра топилиши тақиқланган сайтларнинг қора рўйхати. Алоҳида манзилларнинг фильтрланиши: Веб сайт, блог ва форумлардаги алоҳида варақларнинг ўчирилиши. Ҳаром бўлган калит сўзлар: қидириш учун териш мумкин бўлмаган калит сўзлар рўйхати. Хабар функцияси: фойдаланувчиларга Halalgoogling маъмуриятига мумкин бўлмаган сайтлар топилганда хабар қилиш имконини беради.

«islam-today.ru» сайтидан олинди.

Мавзуга оид мақолалар
Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ даврларида у кишининг рақобатчиларидан бири имомни шогирдлари ва давоми...

18:55 / 26.12.2016 8310
Аллоҳ таоло Исо ибн Марям тилидан шундай марҳамат қилади «У деди «Албатта, мен Аллоҳнинг бандасиман. У менга давоми...

06:35 / 27.12.2016 7479
Ҳозирги замонда биз яшаб турган диёрларда асосан икки хил йил ҳисобига амал қилинади. Бири ndash шамсий давоми...

16:46 / 19.07.2023 2704
Кундалик ҳаётимизда қўлланилаётган техника асбоблари ҳаётимиз мазмунига айланган. Уларсиз ташқи давоми...

08:26 / 29.12.2016 4925