Исломда ҳомиладорлик хусусидаги ҳукмлар ва тиб илми
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Исломда ҳомиладорлик хусусидаги ҳукмлар ва тиб илми

Савол: Бугунги тиббиётга кўра ҳомила тўрт, беш, олтинчи ҳафталардаёқ шакллана бошлайди. «Ҳужайрадан инсонга» номли китобнинг 28, 29, 31-саҳифаларида шундай дейилмоқда. Ҳомиланинг бўйи тўртинчи ҳафта охирида беш миллиметрга етади, кўз ва қулоқлари ўрни билинади. Бош ва бўйин қисми тана узунлигининг ярмини ташкил этади. Юрак, ҳазм йўли, меъда ва жигар ва тана пайлари шакллана бошлайди. Бешинчи ҳафтада вужуди бир сантиметрга етади. Боши пастга эгилиб, кўксини беркитади. Қўл ва оёқлар, болдирлар ҳали шаклланмаган бўлади. Юқорида айтилган ва китобдаги расмларга кўра ҳомила тўрт, беш ва олтинчи ҳафталарда шакллана бошлайди. Ҳолбуки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилмоқдалар: «Шубҳасиз, ҳар бирингиз она раҳми (бачадони)да нутфа ҳолида 40 кун йиғиласиз, сўнг (нутфа) яна шундай 40 кун қон лахтаси бўлади. Сўнгра яна 40 кун эт парчаси бўлади. Шундан сўнг фаришта юборилиб, унга руҳ пуфланади». Яъни «Ҳужайрадан инсонга» китобидан англашилмоқдаки, 40 кун ичида ҳомила шакллана бошлайди. Яъни ҳомила танаси, вужудида баъзи аъзолари маълум бўла бошлайди. 120 кундан сўн унга руҳ пуфланади. Ҳадиси Набавий билан тиббиёт қараши орасида қарама-қаршилик йўқми?

Жавоб: Бугунги тиббиёт билан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифи орасида қарама-қаршилик йўқ. Чунки ҳадиси Набавийя ифода этурки, ҳомила эт парчаси ҳолига келгач, вужуд ва аъзолари билинадиган (таъбир жоиз бўлса, кўз билан кўринадиган) даражада шакллантирилади. Ва бу шакллантириш очиқ-ойдиндир, аниқдир. «Ҳужайрадан инсонга» номли китоб эса ҳомиланинг нутфа ҳолидаги пайтида яширин ва аниқ бўлмаган шаклланишидан сўз очмоқда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси тиббиёт аниқлаган шаклланишни инкор этмаяпти. Айни вақтда тасдиқлаяпти. Ҳатто ибни Ҳожар ҳомиланинг нутфа ҳолида шаклланишини очиқча изоҳлайди: «Жаноби Ҳақ биринчи 40 куннинг охирида бир фаришта юборади. Қон лахтага айланган бир пайтда нуфтани ёриқ ҳолда шакллантиради. Эт парчасига айлангач, Аллоҳ иккинчи марта фариштани вазифалантириб, уни очиқ ҳолда шакллантиради». Тушган ҳомиланинг қўл-оёқ, бармоқ, тирноқ ва соч каби баъзи аъзолари аниқ бўлса, бола ҳукмидадир. Ҳомила аъзолари фақат 120 кундан сўнг маълум бўлади. Аёл шу муддатдан бошлаб нифослик ҳисобланади. Ҳомила аъзолари маълум бўлишидан мақсад, ҳомилага руҳ берилишидир. Бу ҳам 120 кундан сўнг бўлади.

 
Мавзуга оид мақолалар
Тайландда илк бора очилган  «АлМероз» исломий меҳмонхонаси иш фаолиятининг биринчи олти ойлиги мобайнида  давоми...

20:08 / 11.03.2017 4567
Ҳар бир миллат, ҳар бир халқ ўз наслнасабини ва келажак авлодини асрабавайлаб, унинг қадрини билса, ундай давоми...

21:22 / 13.12.2016 3120
Ғуслнинг фарзи.  «Fусл» сўзи луғатда бирор нарсанинг устидан сув оқизишни англатади. Шариатда эса Аллоҳ давоми...

14:08 / 29.10.2016 26057
Савол Икки йўлнинг биридан ичкарига дори юборилса ва у қайтиб чиқса, таҳорат бузиладими Жавоб Таҳорат давоми...

19:11 / 21.03.2017 3636