Сиз ноёбсиз!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сиз ноёбсиз! Бутун дунёдан қидирилганида ҳам худди сиздек инсон топилмайди. Чунки сизни Аллоҳ таоло алоҳида қилиб яратди. Ҳеч кимда сизникидек табассум, сизникидек кўз, қулоқ, бурун, соч, қўл, овоз... йўқ. Бутун дунёда сизнинг ёзувингиздек ёзадиган инсон топилмайди. Ейиш-ичишда, кийинишда, уй тутишда ҳеч кимда сизникидек дид йўқ. Ҳамда ҳеч ким дунёга сизнинг кўзингиз боққани каби боқмайди. Бутун дунёда худди сиз каби ҳеч ким йиғлай олмайди ва ҳеч ким кула олмайди. Ва сизни кулдирган нарса бировни кулдирмайди, сизни таъсирлантириб, йиғлатган нарса бошқаларга сизга таъсир қилганчалик таъсир этмайди. Ҳеч ким баъзи вазиятларда сизнинг қилган ноёб хатти-ҳаракатингизни сиздек қайтара олмайди.

Сиз ноёбсиз! Яратган айнан сизга инъом этган истеъдодлар бошқаларда йўқ. Албатта, ҳар доим сиздан-да истеъдодлироқ инсон топилади, аммо Аллоҳ таоло сизга инъом этган истеъдод, ғоялар, ҳис-туйғулар, фикрларнинг жамланмаси бутун коинотда сизда жамланганидек яна бир инсонни топиб бўлмайди. Сиз каби бу дунёда ҳеч ким қадам ташламайди, сизники каби қомат ҳеч кимда йўқ, сиз каби ҳеч ким сўзлаша олмайди, сиздек ҳеч ким фикр юрита олмайди. Сиз бебаҳосиз.

Сиз ноёбсиз! Бу ноёблигингиз жуда катта қийматга эга. Шунинг учун ҳам бошқаларга тақлид қилишингиз шарт эмас. Сизнинг бошқалардан фарқингиз бўлгани учун ҳам ўзингизни борлиғингизча қабул қилиб, бундан хурсанд бўлиб яшанг. Сизнинг ноёблигингиз шунчаки тасодиф эмас. Қилаётган ишингизни миллионлаб инсонларнинг ичидан Яратган Аллоҳ бажариш учун фақат сизга инъом этди, фақат сиз бунинг уддасидан чиқасиз. Чунки сиз ноёбсиз. Сиз бебаҳосиз…

Мавзуга оид мақолалар
Дастурхонимиз учун керак бўлади 500600 гр ингичка ип, крючок 1. 400 та катта мотив ва 324 та кичкина мотив тўқиб давоми...

12:17 / 25.01.2017 5881
Хавотир Бир неча кун, ҳатто ҳафтадан бери ҳаяжонланиб, бироз асабийлашяпман. Ўзимдан сўрайдиган давоми...

15:27 / 30.05.2019 2501
embedhttpswww.youtube.comwatchvjFfQrNDzbwnohtml5Falseembed

12:46 / 10.01.2017 5304
Керакли маҳсулотлар 6 та тухум ун бир чимдим туз қовуриш учун ўсимлик ёғи суртиш учун қўй ёғи 2 стакан давоми...

22:55 / 10.03.2017 11824