«Эрурсиз барча оламларга раҳмат, ё Расулуллоҳ!» танловининг 2-йўналишига оид 2-мақола
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

    Расулуллоҳ алайҳиссаломни яхши кўришимизга 10 сабаб

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ассалому алайкум! 1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг авваламбор ул зотнинг муборак руҳлари яратилганлиги учун бу дунё яратилган, агар ул зот яралмаганида бутун башар яратилмас эди. Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам борлиги учун биз бу дунёда яшамоқдамиз.
  1.  Аллоҳнинг энг севимли элчиси ва дўсти бўлганлиги учун Аллоҳни севган ҳар бир банда бевосита Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳам севади.
  2.  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга синов келган, яъни ўғиллари Иброҳим вафот этиш олдидаги танловда инсон бардош беролмайдиган жуда улкан синовда суюкли дилбандининг умрини эмас, биз умматларини талаганлар.
  3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларига улкан муҳаббатда бўлганликлари ва айнан: “Умматим жаннатга кирмагунича мен жаннатга кирмайман”, деган маънодаги муборак хадислари – ҳаётда бундан ортиқ мукофот бўлмаса керак.
  4. Бутун башар пайғамбарлари пайғамбар эмас, айнан Муҳаммад алайҳиссаломга уммат бўлишликни орзу қилиб, набийликдан-да, биз каби уммат бўлишликни истаганликлари, шундай расул ва набийлар севган Пайғамбарнинг уммати эканимиз.
  5.  Расулуллоҳ алайҳиссалом жуда раҳмдил ва кечиримли зот эканликлари, одоб-ахлоқда намуна эканликлари, ҳатто уларга зуғм қилган инсонларга ҳам адолат ва мурувват қилганликлари сабабли севамиз Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни!
  6.  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бутун дунёда аёлларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, уларнинг шаънини юксак мақомга олиб чиққанликлари ҳамда уларга нисбатан паст назар билан қаралишига чек қўйилишига сабабчи бўлганлари учун.
  7.  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг биз умматларига бўлган улкан, мисли йўқ муҳаббати ўзидан-да, кўпроқ умматларини ўйлаб, Аллоҳдан фақат биз учун дуода бўлганликлари сабаб. Ахир бизни бутун вужуди билан севиб, жон таслим этаётган ҳолатларида ҳам “Умматий, умматий!” деган зотни қандай севмаслик мумкин?
  8.  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Сизлар мени ўз ота-онангиздан-да, кўпроқ севмагунингизча жаннатга кирмайсизлар”, деган мазмундаги хадиси муборак бор. Демак, бу дунёда инсонлар учун ул зотдан-да, севимли инсон бўлиши ҳам мумкин эмас экан.
  9.  Расулуллоҳ алайҳиссалом бутун дунёнинг қутқарувчиси бўлганликлари учун балки бу дунёнинг ҳам ҳанузгача мавжуд эканлигига сабаб бўлганликлари, разолат ботқоғига ботган бу дунёни зиё билан тўлдирган инсон охиратда жаннатга кириши учун аваламбор ул зотнинг яъни Исломда бўлишлиги ва “Ашҳаду анна иллаҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳу” калимасини тилда ҳам дилда ҳам тадиқлаши шарт эканлиги ҳамда қалбида арпа доничалик иймони бор инсон, албатта, жаннатга киритилишга ҳақ ваъда берилганлиги сабабли Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни севамиз!

Ортиқали Абдураҳмонов

 
Мавзуга оид мақолалар
 Билол дам олиш кунлари бувижонисиникига борган эди. У ерда кунларнинг қандай тез ўтганини сезмай қолди. давоми...

21:12 / 02.01.2017 3155
Ҳар бир жамият ва ҳар бир шахс, эркак бўлсин, аёл бўлсин, гўзал ўрнакка эҳтиёжи бор. Буюк ва комил шахсиятдан давоми...

10:25 / 10.05.2019 2840
Муҳтарама синглим Кўряпманки, ҳаётда аксар кишилар тирикчилик ғами билан юрибди. Пул топиш ғамида ўз давоми...

12:58 / 03.04.2019 3414
                                                                      ХАРОБА МАСЖИД Тоғам билан бирга Маккадан давоми...

14:36 / 13.03.2017 3866