Тонгги ва кечки зикрлар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ

 Муаллиф муқаддимаси

Аллоҳга ҳамд бўлсин, Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ва аҳлларига салоту саломлар бўлсин.

Фарзанд тарбияси ва таълими иккинчи даражали сўз ва амал эмас, балки ота-она ва тарбиячиларга юкланган асосий мажбуриятлардандир. Улуғ Ислом динида авлодлар тарбияси ва парваришига катта эътибор берилган. Албатта, бугунги кун болалари келажак ва эртанги кун эгаларидир. Агар уларни комил мусулмонлар ва яхши инсонлар тарбия қилсалар, албатта, улар ушбу умматнинг умидидирлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрганилганига асосланган ҳолда, мусулмон болаларга енгил ва осон услубли, эътиборни жалб қилувчи суҳбатлар билан бойитилган ва қалбларни завқлантирувчи, соф тарбиявий, илмий йўналиш тақдим қилиш учун қисқа бўлса ҳам, бу – биздан бир уринишдир. Фарзандларимизни ҳадиси шарифлар, зикрлар, юксак исломий одоблар, пайғамбарлар қиссаларидан иборат ушбу йўналиш орқали уларнинг қалбларига ўрнаштирувчи соф исломий ақида асосида тарбия қилиш бош мақсадимиздир.

Бу рисолани ота ва унинг оиласи орасида бўлиб ўтадиган мажлис бўлимларига бўлиб чиқдик. Йигирма иккита мажлис бўлиб, ҳар бир мажлис бир ҳафта давомида дарс қилинади. Аллоҳдан камчилик ва адашишларимизни кечиришини сўраган ҳолда, имконимиз борича, ушбу ишимизни бадиий, гўзал, болаларга ёқимли даражага чиқиши учун ҳаракат қилдик. Аллоҳдан ушбу амал ила мусулмон фарзандларни ва уларни  тарбия қилувчиларни манфаатлантиришини ва хатоларини кечириб, айбларини беркитишини сўрайман. Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга, у кишининг аҳли байтлари ва саҳобаларига Аллоҳнинг салоту саломлари бўлсин.

Абу Абдурраҳмон

Холид – одобли, тарбияли мусулмон бола. Ота-онасининг гапини эшитади ва итоат қилади. Отаси билан масжидга намоз ўқиш учун боради.

Холид отаси билан ўтирганда отасига: «Отажон, жума намозида имомнинг Ислом асослари ҳақида гўзал сўзларни айтганини эшитдим», деди. Отаси: «Ҳа, эй Холид! У сўзлар ҳадиси шарифдир». Холид: «Ҳадиси шариф дегани нима, отажон?». Ота: «Ҳадиси шариф бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларидир. У сўзларни бизга саҳобаи киромлар етказганлар, Аллоҳ улардан рози бўлсин». Холид: «Отажон! Сиздан ўша ҳадиси шарифни эшитишни хоҳлайман». Ота: «Яхши Холид... Расулуллоҳ айтдилар....» Холид: «Соллаллоҳу алайҳи васаллам». Ота: «Баракаллоҳ, эй Холид! Ҳар бир мусулмон учун Расулуллоҳ ҳақларида эшитганида у Зотга салоту салом айтиш вожибдир. Ушбу ҳадис Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ислом беш нарсага асосланган: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг Расули деб гувоҳлик бериш, намозни тўла тўкис адо этиш, закотни бериш, Рамазонда рўза тутиш ва йўлга қодир бўлса, ҳаж қилиш». (Имом Бухорий ва Муслим ривояти) Холид: «Ушбу гўзал каломнинг маъносини айтиб бера оласизми, отажон?». Ота: «Ҳа, албатта, эй Холид! Лекин сен уни яхшилаб ёдлаб олганингдан сўнг, иншааллоҳ, кейинги дарсда маъносини айтиб бераман». Холид: «Отажон! Ҳар куни масжидда Бомдод намозидан сўнг ўтириб, гўзал дуо, зикрлар қилишингизни кўраман. Сиз ўқиётганларингиздан ёдлаб олмоқчи эдим».

Ота: «Баракаллоҳ, эй Холид! Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга Бомдод ва Шом намозларидан сўнг ўқиладиган кўпгина зикрларни ўргатганлар. Улар: «Тонгги ва кечки зикрлар» дейилади. Мана шу зикрлардан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кунига 100 маротаба айтадиганлари бор: «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи» (Маъноси: Аллоҳ айбу нуқсонлардан покдир ва У Зотга мақтов ва шукрлар бўлсин) (Имом Муслим ривояти).

Холид: «Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин, эй отажон. Иншааллоҳ, тонгда ва кун ботганда давомли ўқиб юриш учун бу зикрни ёдлаб оламан, сўнгра бошқа зикрни ўрганиб, уни ҳам ёдлашга ҳаракат қиламан».

Ота: «Яхши Холид! Аллоҳ ҳаракатингни зиёда қилсин». Холид: «Отажон! Мен Аллоҳга кўп муҳаббат қиламан! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ва Ислом динига муҳаббат қиламан! Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида кўп нарсаларни ўрганиб олмоқчиман».

Ота: «Аллоҳ яратгувчимиз, Аллоҳ ризқ бергувчимиз, Аллоҳ таомлантиргувчимиз, Аллоҳ чанқоғимизни қондиргувчи, Аллоҳ асрагувчимиз, Аллоҳ бизни тирилтиргувчимиз, Аллоҳ бизга илм бергувчи, Аллоҳ бизга одоб бергандир, Аллоҳ бизни мукаррам қилгандир, Аллоҳ бизга жуда кўп неъматларни ато қилгувчидир.

Айбу нуқсонлардан пок бўлган Улуғ Аллоҳ Роббимиздир, У Зот ҳар бир нарсани яратгувчисидир. Жамики мулк, жамики мақтов ва шукрлар Унга хосдир, барча гўзал исмлар уникидир». Холид: «Роббимизнинг «Аллоҳ» исмидан бошқа исмлари ҳам борми, отажон?»

Ота: «Ҳа, эй Холид, Улуғ, Муқаддас Аллоҳнинг ғоятда гўзал исмлари бор,  бу исмлар гўзалликда, жамолда ва мутлақ камолотнинг чўққисида бўлган сифатларни ўз ичига олади. Аллоҳ Ўзини номлаган исмлардан: Аллоҳ, Роҳман (Улуғ неъматларни берувчи, бу дунёда кофирга ҳам, мўминга ҳам раҳим қилиб неъмат берувчи), Роҳим(охират кунида фақат мўминларгагина раҳим қилувчи), Малик(бору йўқ нарсаларнинг эгаси, Ундан бошқа эгалик қилгувчи йўқ), Қуддус (Бутунлай айбу нуқсонлардан покдир, мутлақ поклик У Зотгагина хосдир)».

Холид: «Ушбу гўзал исмларни тезда ёдлаб оламан, отажон. Булар мени яратган, Унга муҳаббат қиладиган ва Унгагина ибодат қиладиган Буюк Роббимнинг исмларидир».

Ота: «Баракаллоҳ, эй Холид! Худо хоҳласа, кейинги дарсда сенга Аллоҳнинг гўзал исмларидан яна айтиб бераман, Улар кўпдир. Ҳозир эса бугунги дарсимиз тугади, ўғлим».
Мавзуга оид мақолалар
Fийбатнинг луғатдаги маъноси бир нарсанинг кўздан тўсилишидир. Уламолар ғийбатни қуйидагича давоми...

13:17 / 10.11.2016 7581
Башариятга пайғамбарларини мураббий ва муаллим қилиб юборган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар давоми...

10:41 / 23.02.2019 5376
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Алҳамдулиллаҳи роббил аламин Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ давоми...

07:33 / 09.02.2017 4102
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Сўнгги йилларда юртимизда динимизни ўрганиш, кишиларда тўғри эътиқодни давоми...

21:00 / 13.11.2019 4193