Тери доғлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Пигментли доғлар ва пигментсиз доғлар мавжуд. Пигментли доғлар туғма бўлиши мумкин, шунингдек, организмдаги турли ўзгаришлар туфайли ёки ташқи омиллар таъсирида (бадан куйганда ёки уни совуқ ургандан кейин) юзага келади.

Буйрак усти безлари касаллигида, организмда пикотинат кислота, шунингдек, В гуруҳ витаминлари етишмай қолганида (пеллаграда) терида ҳар хил пигментли доғлар пайдо бўлади. Пигментация бузилиши, юз терисига сарғиш жигарранг доғлар тушиши (хлоазма)га ҳомиладорлик, қуёш нури ва бошқалар сабаб бўлади. Улар одатда пешона, бурун, лунж, бўйин терисида симметрик жойлашади. Хлоазманинг келиб чиқиши ички секреция безлари (асосан, тухумдонлар) фаолиятининг бузилишига, жигар, меъда-ичак йўли касалликларига, камқонлик, нотўғри овқатланиш, гижжалар ва бошқаларга алоқадор бўлиши мумкин.

Овқатда витамин А танқислиги сабабли тирсак ва тизза соҳалари юзаси қуруқ бўлиб, пўст ташлаб турадиган сарғиш жигарранг доғлар юзага келиши мумкин. Баъзи кишиларда белбоғ ҳамда бошқа нарсалар билан баданни қаттиқ сиқиб қўйиш натижасида сарғиш жигар ранг доғлар ва йўллар пайдо бўлади. Фенол билан ишланганда, шунингдек, баъзи углеводородларнинг буғларидан нафас олинганда ёки таркибида мишьяк бўлган дорилар қабул қилинганда бадан терисида ёйилиб кетган тўқ кул ранг тўрсимон доғ пайдо бўлиши мумкин (ишлаб чиқаришга алоқадор пигментация). Баъзиларнинг бадан териси ультрабинафша нурларга ортиқча сезгир бўлади ва баҳор таъсирида унда пигментли доғлар - сепкиллар юзага келади. Ташқи омиллар туфайли пайдо бўладиган пигментли доғлар вақт ўтиши билан ўз-ўзидан йўқолиши мумкин.

Доғларни бироз рангсизлантириш учун уй шароитида бадан терисига қатиқ, 2-3 кунлик кефир ёки 3 фоизли водород пероксид эритмаси суртиб туриш фойдали. Хлоазмаларда эса ёз пайтлари терига бодринг суви, қора смородина суви, ош сиркага дамланган хрен сургиш тавсия этилади. Махсус кремлар ёрдамида теридаги пигментли доғлар контрастини бирмунча камайтирса бўлади. Крем суртиш олдидан юзни ювиш ёки уни лосьон билан тозалаш керак. Кремни фақат доғларга суртиб, 1-2 соатдан кейин унинг қолдиқлари нам пахта тампони билан артиб олиниши лозим. Бунда юзни ювиш керак эмас. Оқартирадиган кремларни кундузи суртиш ярамайди, чунки қуёш нурлари таъсирида улар баъзи кишиларда терининг кўпроқ таъсирланишига сабаб бўлиши ва пигментацияни кучайтириши мумкин. Оқартирадиган воситани киши ўзи тайёрласа ҳам бўлади. Бунинг учун бир ош қошиқдан олинган лимон шарбати билан ош сиркани аралаштириб, унга 2 чой қошиқ қайнатилган сув қуйиш керак. Бу аралашма билан юз ҳар куни артиб турилади. Агар юз териси қуруқ бўлса, аралашмага бир чой қошиқ ўсимлик мойи қўшилади. Юз терисини бир бўлак лимон, бодринг, кефир, қатиқ билан артиб, кейин юзни ювиб ёки уни лосьон ёрдамида тозалаб, упа қўйиш ҳам мумкин.

Пигментли доғларни бутунлай кетказиш ҳамиша ҳам мумкин бўлавермайди. Лекин оқартирадиган воситаларни 1,5-2 ой мобайнида мунтазам қўллаб бориш одатда сезиларли натижа беради. Қуёш нурлари таъсирида доғлар қуюқлашиб қолиши сабабли, баҳор ва ёз пайтларида терига махсус кремлар суртиб юриш тавсия этилади.

Баъзан балоғатга етган қизлар, кўпроқ аёллар юзига, бўйнига, кўкрак терисига ва бошқа жойларига қизил, сариқ, жигар ранг, қўнғир, қорамтир рангдаги катта-кичик доғлар тушади. Бу доғлар гормонал бузилишларда, ички секреция безлари ишининг фаолияти бузилганда, жигар, талоқ, ўт пуфаги, буйрак, меъда-ичак касалликларида, климакс даврида, ҳомиладорликда, камқонликда, витамин С ва бошқа витамин, минерал моддаларнинг етишмаслигида, пардоз воситаларини нотўғри қўллаганда, вазелин ёки ҳар хил крем, упа, бўёқларни пала партиш суртавериш натижасида, кимёвий моддалар (бўёқ, керосин, бензин ва бошқалар) таъсирида, иссиқ хоналарда, цехларда ишлайдиган кишиларда пайдо бўлиши мумкин. Аввало, бу доғларни пайдо қилган сабабларни аниқлаш, ундан кейингина даволашга киришиш лозим. Тирик организмиинг асосий хусусиятларидан бири моддалар алмашинувидир, чунки у саломатликни ва тирикликни белгилайди. Организм озиқланар экан, оқсиллар, ёғлар ва углеводлар билан бирга сув, минерал моддалар ва витаминлар (дармон дорилар) қабул қилади. Бу моддалар организмда безлардан ажралаётган моддалар таъсирида парчаланади, шунинг натижасида ҳаётни меъёрида сақлайдиган хилма-хил ўзгаришларни таъминлаб беради. Инсон организмида юқорида айтиб ўтилган айрим моддаларнинг етишмаслиги ёки бирор-бир без фаолиятининг бузилиши оқибатида тананинг турли ерида доғлар пайдо бўлиши мумкин. Тери остидаги доғлар, айниқса, одамнинг юзида кўпроқ учрайди. Абу Али ибн Сино: «Бу жуда оғир хатардир. Чунки у сабабли баданда тўхтаб қоладиган хилтлар ва бошқа заҳарли нарсалар, ички аъзоларда зотилжам каби шишлар бўлиши ҳам мумкин», деб ёзган. Теридаги қора доғлар қоннинг бузилганини кўрсатадиган аломатдир. Бундай пайтда, албатта, мутахассис шифокорга мурожаат этиш лозим. Кўпинча қора доғлар ҳомиладор аёлларда учрайди. Уларни кетказиш учун кўпроқ редиска, сут истеъмол қилиш керак. Ҳар куни сархил пиёз, бодринг шарбати билан теридаги доғлар артиб турилади.

Доғларни кетказиш учун айрим тавсиялар:

1. Қизил пиёз уруғидан бир чой қошиқ олинади-да, икки стакан сувда паст оловда 5 дақиқа қайнатилади. Совигандан сўнг докада сузилади, кейин сувидан танадаги доғли жойларга суртилади. Муолажа камида бир ҳафта давом эттирилса, доғлар кетиши керак. Агар пиёз уруғини туз билан қўшиб ишлатса, сўгалларни кетказади. 2. Тактак ўтидан (ёввойи арпа ўти) тайёрланган дамлама билан доғли жойлар, тактак уни билан 3-4 кун сепкил, темираткилар ювилади (1 чой қошиқ тактак уни 200 мл қайноқ сувга). 3. Бақлажондан сиқиб олинган сув танадаги ёки юздаги доғ-у яралардан қолган жойларга суртилса, уларни кетказади. 4. Тана ва юз доғини кетказиш, рангини чиройли қилиш учун нўхат, илитилган тухум, гўшт сели, хушбўй шароб истеъмол қилиш ҳамда анжир ейиш тавсия қилинади. 5. Ҳар куни крахмал қатронини сух билан суртиш ҳам кўпинча юзни тозалаб, тиниқ қилади. 6. Ибн Сино инсон танасидаги ва юзидаги доғларни кетказиш учун пиёзнинг уруғини янчиб, ун қилиб, хамир қориб, доғли жойларга суртган. 7. Хом лавлаги суви билан юзингизни артсангиз, юздаги доғлар, сепкиллар кетади. 8. Петрушка ўтидан лосьон тайёрлаш учун 200 гр петрушкани майдалаб тўғраб, устига бир литр қайнаб турган сувни қуйиб, 2-3 соат димлаб қўйинг, кейин сузиб, музлатгичда сақланг. Ҳар сафар юзингизни ювганингиздан кейин шу дамлама билан артсангиз, юзингиз териси майин ва оппоқ бўлади.

Сафар Муҳаммад

Мавзуга оид мақолалар
Мусулмон инсон учун жуфт сифатида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан яхшироқ, мукаммалроқ намуна йўқ. давоми...

10:56 / 02.03.2017 8396
Ҳолвайтарга 100 г. ёғ, 1 стакан ун, 1 стакан шакар ёки 150 г. қанд, 3 стакан қайноқ сув ва бир чимдим ванилин давоми...

13:14 / 29.11.2016 5647
Аъробийдан аёлларнинг яхшиси қандай экани сўралди. У Аёлларнинг яхшиси гапирсанг тасдиқлайдиган, давоми...

21:47 / 24.09.2023 1951
embedhttpswww.youtube.comwatchvOC7WFhs6wl0embed

18:00 / 19.04.2017 3858