Закот олишнинг нозик одоблари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Закотни олувчи Қуръонда зикр қилинган саккиз синфдан бири бўлиши лозим. Унинг зиммасида бир неча вазифа бор:

Биринчи одоб: Аллоҳ таоло уни ғамга солган нарсани йўқ қилиш учун закот беришга амр қилганини фаҳмласин ва барча ғамини йиғиб, битта ғамга – Аллоҳ таолонинг розилигини топишга айлантирсин.

Иккинчи одоб: Берувчига ташаккур айтиб, унинг ҳаққига дуо қилсин. Лекин бу иши сабабнинг шукри миқдорида бўлсин. Чунки ҳадисда келганидек, «одамларга ташаккур қилмаган, Аллоҳга шукр қилмас».

Берилган нарса оз бўлса, уни оз санамаслик шукрнинг тугал бўлишидандир. Берилган нарсани ёмонламаслик, айбини беркитиш керак. Буларнинг ҳаммаси неъматни Аллоҳ таолодан кўришга зид келмайди. Воситани восита деб билмаслик жоҳилликдир. Воситани асл деб билишлик эса мункирликдир.

Учинчи одоб: Ўзига берилган нарсага назар солсин. Ҳалолмас нарса бўлса, мутлақо олмасин. Чунки бировнинг молидан чиқарилган закот – Закот эмас. Агар шубҳали нарса бўлса, ўзини олиб қочсин. Иложсиз қолганда ҳожатига ярашагина олсин.

Тўртинчи одоб: Ўзига мубоҳ бўлган миқдорда олсин. Ҳожатидан кўпни олмасин. Агар қарздор бўлса, қарзидан ортиқни олмасин.

Мавзуга оид мақолалар
Изланишлар ва тадқиқотлар шуни кўрсатадики, икки ёшдан кичик болалар учун телевизор дастурларини томоша давоми...

10:31 / 05.11.2018 3236
Аллоҳ таоло марҳамат қилади «Бирбирингизга душман бўлган ҳолда тушинглар, сизларга ер юзида қароргоҳ ва давоми...

09:55 / 30.10.2018 3631
Баъзан аёл киши турмуш ўртоғи уни илгаригидек севмаслигини ёхуд ўрталаридаги масофа анча узоқлашиб, давоми...

11:56 / 28.11.2022 5628
Назарбекда мусобақа ўз якунига етди Бугун Назарбек туманидаги Қуръон мусобақаси ўз ниҳоясига етди. Шу давоми...

10:45 / 13.02.2018 4106