Ёш оналар дафтаридан.....
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир куни доктор ҳузурига бориб, фарзандларимни бир-бирини уришидан шикоят қилдим. Шунда доктор, ота-она бола учун кўзгу, замонавий тил билан айтганда, бола моделни ота-онадан олади, деди. Уйга келиб, ўзим ва болаларим ўртасидаги муомалани таҳлил қилишни бошладим. Эътибор берсам, фарзандларимни ўзим урар эканман. Бир-бири билан кўп уришишаркан, чунки мен уларни гапини эшитмасдан, кўп уришар эканман. Яхшилаб эътибор берсак, бола оддий ўзини тутишни ҳам ота-она ва уйидаги катталардан ўрганар экан.

Икки алоҳида хонада ўтирган болам ва мен, бир-биримизга баланд овозда гапиришга одатланибмиз. Кейин болаларим мени олдимга келмай, бақириб-чақирадиган бўлишибди. Бунга ҳам ўзим сабабчи эканман. Чунки мен уларни худди шундай чақирар эканман.

Бу одатларни хунуклигини тушундим. Хатоларимни англаган пайтим Умар розияллоҳу анҳунинг, «Ходимим ва эшагимнинг ёмонлигидан ўзимни қандай эканимни биламан», деган маънодаги гаплари эсимга тушди. Одатлардан воз кечиш жуда қийин, лекин бола билан чиройли гаплашиш, уни ҳурмат қилиш ундан ҳам қийинроқ экан. Фарзандларимизга гўзал хулқимиз орқали намуна бўлайлик.

Мавзуга оид мақолалар
Тўйдан кейин саодат тўла оилавий турмуш бошланди. Ҳамма нарса бирбирига муносиб эди. Яшаш жойида эру давоми...

12:16 / 10.01.2017 5222
Савол Хадийжа онамиз Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламдан нечта фарзанд кўрганлар           Жавоб 2 давоми...

14:49 / 01.12.2017 3345
«Шафоат» луғатда бошқа бировга қўшилиб, унга ёрдам бериш ва ёнини олиб, бирор нарсани унинг учун сўрашни давоми...

13:13 / 08.11.2016 10238
embedhttpswww.youtube.comwatchvDJ7SzPwXZoembed

10:06 / 09.03.2018 6090