Ўзимиз ибрат бўлайлик
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Болалигимизда катталар ёнидан ўтсак, юзимизга қараб: «Ҳой, шошмай тур! Сен фалончининг ўғлимисан?» дейишарди. Улар бизни қандай танийди, деб ҳайрон қолардик. Катта бўлгач, бунинг сабабини билиб олдик. Кексалар феълимизда, юриш-туришимизда ё юз-кўзимизда ота-онамизни кўришар экан.  Албатта, ҳар бир болада ўзи улғайиб ўсган муҳит таъсири катта бўлади. Ота-онада бор сифат, албатта, болага ўтади. Оддий мисол: ота-она фарзандини китобга ошно қилишни хоҳласа, уйда китоб жавони бўлиши, болалар ота ё онанинг китоб ўқиётганини доим кўриши керак. Ёши элликларни қоралаган бир акамиз билан шу мавзуда суҳбатлашиб ўтирсак, бошидан ўтган воқеани айтиб берди: «Мен олти ойлигимда ота-онам турмушлари бўлмай, ажрашишган экан. Мени онам ёлғиз катта қилдилар. Раҳматли иймон-эътиқодли аёл эди. Менга бирор марта отам тўғрисида ёмон гап айтмаганлар. Уйланадиган куним имом домла «фалончининг ўғли» деб отамнинг исмини айтиб, никоҳимизни ўқиди. Ўшанда отанинг ҳурмати қанча баланд эканини яна бир бор ҳис қилдим. Орадан йиллар ўтди. Бир ҳолат мени ҳайратга соларди. Ётар пайтим ёстиқдан ташқари бирор дўмбоқ нарсани бўйним остига ҳам қўйиб оламан. Шундай қилмасам, ҳеч уйқум келмайди. Бу ҳолат менда қачон пайдо бўлган, билмайман. Бир гал отамнинг тез-тез касал бўлаётганларини эшитдим. «Зиёрат қилиб, дуоларини олиб келсам майлими?» деб онамдан сўрадим. Онам: «У киши – отангиз, хоҳиш ўзингизда», дедилар. Отамни кўргани бордим, у киши даҳлизда ўтирган эканлар. Салом бериб, кирдим. Йиғлаб кўришдик, анчагача суҳбатлашиб ўтирдик. Ҳаққимга узоқ дуо қилдилар. Толиққан эканлар ўринларига олиб кирдим. Ёпинчиқни очсам, ўралган сочиқ турибди. Ҳайрон бўлиб отамга қарасам, изоҳлаб: «Шуни бўйнимга қўйиб ётмасам, ҳеч уйқум келмайди...» – дедилар. Таажжубдан қотиб қолдим. Дарҳақиқат, фарзандлар ота-оналарини такрорлашади. Ҳар бир сифатимиз, феълимиз, ҳатто айрим одатларимиз ҳам уларнинг назаридан четда қолмайди. Оилада муомаламиз қанча чиройли, маънавиятимиз гўзал бўлса, фарзандларимиз ҳам эсли- ҳушли, одобли, диёнатли бўлиб камолга етишади.
 
«Ҳидоят»  журналидан олинди.
Мавзуга оид мақолалар
Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади Муслималар  хижобда ўзларини «ҳимояланган», «хавфсиз» ва давоми...

14:24 / 15.11.2016 6925
Ислом узоқ муддат давомида жаҳон оммавий ахборот воситалари, таълим тизими ва сиёсий майдонда инкор қилиб давоми...

15:22 / 24.05.2019 3004
Болалигимда балиқни ёқтирмайдиган инжиққина қиз эдим. Лекин уйимизда балиқ пиширилган кун мен учун энг давоми...

22:29 / 15.05.2023 2470
Ким жинсий яқинлик қилса ёки унинг икки йўлидан бирига яқинлик қилинса, рўзаси бузилади. Бунда манийнинг давоми...

06:38 / 18.11.2016 7770