Ҳазратимга мактуб
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум Ҳазратим ! Рамазон ойи келиш арафасида ҳамма қатори мен ҳам сизни эсладим. Аслида эсладим дейишимнинг ўзи сизга нисбатан вафосизлик бўлади. Зеро сиз менинг ёдимдан, деярли, чиқмайсиз. Негаки мен Исломнинг нелигини, аввало, Аллоҳнинг тавфиқию,  рушду ҳидоятини сизнинг сабабингиздан англадим. Сиз вафот этганингиздан сўнг турли шайхлар , инсонларнинг саволларига жавоб берадиган муфтийлар кўпайди. Қани энди, уларнинг фатволари ҳам сизнинг серфайз фатволарингиздай инсонни қаноатлантирса ! Шайх деганда бизнинг кўз ўнгимизда фақатгина сиз гавдаланар эдингиз. Баъзилар бошқа бировларни «шайх фалончи» , «шайх пистончи» дейишса тўғриси  «шайх» деган сўзни ҳам улардан рашк қиладиган бўлиб қолибман. Зеро мен уларни «шайх» деб тан олишим учун улар ўттиз етти ёшида бешта республика муфтийси бўлишлари , минглаб масжидлар қурилишига сабаб бўлишлари, ўнлаб мадрасалар очилишига сабаб бўлишлари , ўнлаб халқаро ташкилотлар аъзоси бўлишлари, юзлаб китоблар ёзишлари , бутун бир миллатнинг диний саводини чиқаришлари , ихтилофларга барҳам беришлари, зоҳирий ва ботиний илмлар билимдони бўлишлари, бутун халқни ботинан ва зоҳиран тарбия қилишлари , танқидларга заррача парво қилмай ҳизматда бардавом бўлишлари , дунё мусулмонлари ташвиши билан куйиб-ёнишлари керак бўлади. Улар, менимча, халқнинг эътирофини қозонишлари учун Холиқ билан ўрталарини ислоҳ қилишларига тўғри келади. Рамазон ойида  «Анбиёлар қиссаси» номли маърузаларингиз интернетга чиқди. Ажабо! Ўзимиз ўқиган , билган қиссалар. Аммо улар сизнинг тилингиздан ўзгача бир оҳангда янграр эди. Уларни худди янгидан эшитаётгандайман. Набийлар сийратини эшитар эканман, уларга муносиб ворисларни ўзимча қидира бошладим. Хулосам яна ўша. Уларга энг муносиб ворислардан бири яна ўзингиз. Аллоҳ гуноҳларингизни мағфират қилсин ! Ажрингизни ўзингиз айтганингиздай  кўпайтириб берсин! Алҳамдулиллаҳ, сизнинг суҳбатингиз ила бу йилги Рамазонимиз ҳам файзли ўтди. Аммо энди яна бир ҳадик пайдо бўлди. Келаси Рамазонда ҳам биз мухлисларингизга совғангиз борми ? Баъзи биродарларимизга менинг гапларим ёқмаган бўлса узр сўрайман. Бу – муҳаббатдан. Сизга бўлган чексиз соғинч ила АБДУЛҚОДИР !  

Абдулқодир Полвонов

Мавзуга оид мақолалар
Масаллиқлар 1 та тухум 1 ст сув ёки сут 1 чой қошиқ туз 34 қошиқ ўсимлик ёғи 35 ст. ун Қиймаси 500 гр қийма 3 давоми...

12:59 / 29.11.2016 4254
Ижтимоий муаммоларимизга ойдинлик Эрнинг ўз аёлини уриши бўйсунмаслик ёки хусумат   Мусулмон эркак аёли давоми...

14:56 / 25.03.2019 4689
Қримтатар тилидаги «Арманчиқ» номли болалар журнали Роскомнадзордан муваффақиятли рўйхатдан ўтди. Журнал давоми...

19:31 / 05.02.2017 4844
Биз осмондан ўлчов ила сув тушириб, уни ерга жойлаштирдик. Албатта, Биз уни кетказишга ҳам давоми...

19:40 / 14.04.2019 3122