Бир ой муддат беринг
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Уйга қайтганимда, аёлим кечки овқатга дастурхон тузаётган экан. Уни қўлидан тутиб ёнимга ўтказдим ва жиддий гапим борлигини айтдим. У жим ўтириб мени тингларди. Нафасимни ростлаб, кейинги кунларда ичимда ўйлаб юрганларимни шарт айтдим-қўйдим. Сен билан ажрашмоқчиман? Уни бу сўзларим ҳайратга солмади ва у сокинлик билан, нега, деб сабабини сўради. Жавобдан ўзимни олиб қочдим, унга бу ҳаракатим ёқмади. Нима деб айтишим керак эди?

Хотинимни севмай қўйганимга анча бўлган. Ҳозир кўнглим буткул Дилрабога тегишли. Эртаси куни ишдан қайтганимда, хотиним нималарнидир ёзиб ўтирган эди. Индамай, кириб ётдим, Дилрабо билан ўтган куним таассуротларини ўйлаб, ширин уйқуга кетибман. Эрталаб аёлим қўлимга бир парча қоғоз тутқазди. Унда бир шарт ёзилган эди. У мен билан ажрашишга қаршилик қилмаслигини ва бунинг эвазига мендан бир ой муддат сўраган эди. Шу бир ойни бахтли оиладек ўтказишимизни илтимос қилди. Сабабини оддийгина тушунтирди. Яқинда ўғилчамиз мактабга бориши керак эди. Ёмон таассуротлар билан ўқишни бошламаслигини хоҳларди. Мен рози бўлдим. Унинг яна бир кичкинагина шарти бор эди. Турмушимизнинг илк ойидек уни ҳар тонгда уй ичидан қўлларимда кўтариб, эшик олдигача олиб чиқишимни сўради. Аёлим ажрашиш олдидан ақлдан озибди, деган хаёл келди-ю, индамадим. Шу билан қутулсам, майли. Мени яна ўзига иситиб олади. десам, аёлимга нисбатан хоҳиш-истагим  йўқ эди. Бир ой бегонани кўтаргандек кўтариб юрарман. Биринчи кун ғалати ўтди. Ўғлим бизни кўриб, қийқириб юборди. Дада нега ойимни кўтариб олдингиз? Хотиним ажрашиш ҳақида зинҳор гапирмаслигимни илтимос қилганлиги учун мен жилмайиб қўя қолдим. Ҳар тонг шундай ўта бошлади. Ҳар сафар аёлимни қўлимга олар эканман, қандайдир илиқлик пайдо бўлаётгандек туюларди. Мен ўзимни бошқасини севаман, деб ишонтирардим. Дилрабони олдига ошиқардим. Бир ой бўлишига икки кун қолганда, хотиним қандайдир енгиллик билан қўлларимга ўзини топширди. Қўллари билан бўйнимдан қучиб, бошини елкамга қўйди. Орқадан бизни кузатаётган ўғлимизни чақириб, юзидан ўпди. Биз хақиқатда бахтли оиладек эдик. Мен аёлимни ҳар кунгидан ҳам маҳкам кўтариб олгандим. Худди никоҳ кунимиздагидек. Ишхонамга учиб кирдим. Ҳозироқ бориб ҳаммасини ҳал қиламан. Қаршимдан чиққан Дилрабога борини айтдим. Мен сени севмайман. Хотиним билан ажрашмайман. Унинг жавоби юзимга тушган тарсаки эди. Йиғлаб хонасига қулфланиб олди. Мен эса югуриб кўчага чиқдим ва тоза ҳаводан тўйиб нафас ола бошладим. Гўёки севиб қолган ўспириндек. Йўл-йўлакай битта торт ва катта гулдаста олдим. Мени яна оиласига қайтара олгани учун аёлимдан миннатдор эдим. Уруш-жанжалсиз, чиройли ечим топгани мен уни бутун умр қўлимда кўтариб юришимга арзийди. Ётоқхонамизга қайта туғилган севги қанотларида учиб кирдим. Аёлим мени кутмабди. Ишдан қайтгунимча, жони узилган экан. Мен кўзи кўр шунча ойдан бери оиламдан узоқлашиб, аёлим саратон касалига дучор бўлганини сезмабман ҳам. У ҳам бефарқ эрига дардини айтгиси келмаган. Унинг сўнгги илтимосининг мақсади эса фарзандимиз кўз олдида мен ўз аёлини ва оиласини ташлаб кетган одам сифатида эмас, балки севувчи эр ва ота сифатида қолишимни истаган экан. Ҳаттоки, кетаётганида ҳам яқинлари учун ҳаракат қилибди!

Ҳаётда пул йиғиш, машина ва уй олиш ғамида юрамиз, бироқ бу ташвишлар деб яқинларимиз билан муносабатларни унутмаслигимиз керак. Ҳеч ким абадий эмас, ким олдин, ким кейин кетади. Армонда қолмайлик, азизлар . . .

Мавзуга оид мақолалар
Туркиянинг зилзила бўлган ҳудудида яшовчи дугонам ёзяптиquotКўчада қолган бошпанасиз одамларнинг ёнидан давоми...

21:59 / 07.02.2023 2216
         НИКОҲ МАРОСИМИГА ТЕГИШЛИ БИДЪАТХУРОФОТЛАР ёхуд ғарбдан кириб келаётган урфодатларга кўркўрона давоми...

12:09 / 20.03.2017 4312
embedhttpsyoutu.be50khHhoRzZoembed

11:17 / 13.10.2017 3787
Ҳозирги кунимизда соғлиқни сақлаш, хасталикка чалинмаслик учун бадантарбия қанчалик аҳамиятли эканини давоми...

13:40 / 22.11.2016 4816