Устозни ёд этиб
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

УСТОЗНИ ЁД ЭТИБ..

Уйқу қочди бугун қанча қароғлардан. Хушуъ кетди намозлардан, сабоқлардан. Ёшлар оқди дарё бўлиб қабоғлардан – Қилдингизми узоқ сафар энди, Устоз?! Ушбу сафар Маҳшар қадармиди, Устоз!..

Шогирдларнинг аҳволи танг бўлди бу кун, Юрак-бағри лахта қонга тўлди бу кун. Олим ўлди – бутун олам ўлди бу кун – Сизсиз энди аҳволимиз қандоқ, Устоз?! Ушбу сафар беамалга сабоқ, Устоз!

Сиз-ла ёғиб турган эди бизга раҳмат, Энг Буюк ғам келди бу кун, келди заҳмат. Қотиб қолди ҳар чеҳрада бу мусибат – Мусибат-ла қолдирдингиз, э воҳ, Устоз! Айрилиқда ёндирдингиз, э воҳ, Устоз!..

Қидирамиз, тополмаймиз изингизни, Энди тушда тинглаймизни сўзингизни?! Қиёматда кўрамизми ўзингизни?! Бу кўзлардан ёшлар қочди қайга, Устоз! Тонгларимиз сизсиз отди қайта, Устоз!

Қайғу келса,«Сабр қилгин», дер эдингиз, Ҳар бир шогирд ғамин доим ер эдингиз! Кундуз офтоб, тунда ёруғ Ой эдингиз. Бу дунёдан кетдингизми энди, Устоз?! Ер бағрини қучдингизми энди, Устоз?!

Ғафлатларда қолиб кетдик – лолмиз шу он, Ўнгимизни билар эдик, қай сўл томон. Бугун сўқир бўлиб қолдик, қўлда Қуръон – Тафсир илмин ўргатмайсиз энди, Устоз! Хато қилсак, тузатмайсиз энди, Устоз!..

Шунча Илм кўтардингиз елкангизда, Бу Илмни ким ололди, ўтиб сиздан?! Расулуллоҳ меросхўри экансиз-да – Шамчироқсиз бизлар нетдик энди, Устоз? Хазинасиз қолиб кетдик энди, Устоз!

Таҳлил айтсак номингизга само қадар, Арши Аъло устунлари титраса гар! Бу таҳлиллар раҳмат бўлиб, ёғилса зар – Меҳнатингиз мевасидур булар, Устоз! Қабрингизни тўлдирсин шу нурлар, Устоз!

Дундан кечиб турибсиз-да, асли – тирик, Тириксиз, Ҳақ оятлардан шуни билдик! Кўролмаймиз, шунинг учун бошлар эгик – Бошлар эгик бўлиб қолди сизсиз, Устоз! Бизга Роббим синов солди, шаксиз, Устоз!

Ким қайтади ортга, яна кимдир юрар, Кимдир олиб сиздан мерос, мағрур турар! Кимдир Жаннат, ким Жаҳаннам сари юрар – Бир бор ортга қайтишлик бор энди, Устоз! Ризоликлар айтишлик бор энди, Устоз!

Парвардигор Фирдавсида улуғ қилсин, Фаришталар қадамингиз қутлуғ қилсин! Шогирдларда сиймойинггиз тўлиқ қилсин – Аллоҳ сизни рози қилсин, биздан Устоз! Жаннатларда учраштирсин сиз-ла, Устоз!..

Бибинисо СИДДИҚА

Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло инсон наслини пок ва ҳалол йўл билан давом эттириш учун никоҳланишни, оила қуриб яшашни жорий давоми...

09:58 / 23.07.2019 2445
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам равзаларида бўлсам, айтмоқчи бўлганларим Қачон сизга етарман, Ё давоми...

19:27 / 24.11.2016 3988
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Бугун Ислом олами ўз осмонидаги бир ёрқин юлдузини йўқотди. Анбиёларнинг давоми...

15:56 / 13.12.2016 3205
Ҳаммаси 2015 йилда бошланди. Талабалар алмашинув дастури бўйича Кореяга ўқишга келган ёшлар ҳалол таомланиш давоми...

14:10 / 05.02.2019 3150