«Шукри вузуъ» намозининг фазли
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Банда бир неъматга шукр қилишлиги учун Аллоҳга ҳамд айтиб, ўша неъматдан Аллоҳ таолонинг ризолиги йўлида фойдаланмоғи лозим бўлади. Шу билан бирга, баъзи амалларнинг шукрини адо этиш учун қилинадиган бошқа бир амаллар ҳам бор. Масалан, таҳорат қилган киши «Шукри вузуъ» – «Таҳоратнинг шукри» деб номланувчи икки ракъат намоз ўқиши ниҳоятда фазилатли амал ҳисобланади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Билол розияллоҳу анҳуга: «Эй Билол, Исломга кирганингдан кейин савобини энг умид қиладиган амалингни менга гапириб бер. Чунки мен жаннатда олд томонимдан кавушинг овозини эшитдим», дедилар». Шунда Билол розияллоҳу анҳу: «Амалларим ичида савоби умид қилинадиган энг яхши амалим, агар кечаси ёки кундузи мен (таҳорат қилибми, ғусл ёки таяммум қилибми) покланадиган бўлсам, ана шу поклик билан насиб қилганича намоз ўқир эдим», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.Демак, бу намозни доим ўқиб юришлик жаннатга киришлик учун бир сабаб бўлиши мумкин экан, иншааллоҳ. Усмон розияллоҳу анҳунинг озод қилган қуллари Ҳумрон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «У киши қуйидагиларни айтганлар: «Усмон таҳоратга сув чақирди ва таҳорат қилди. Икки қўлини уч марта ювди. Сўнгра оғзини чайқади ва бурнига сув олиб тозалади. Кейин юзини уч марта ювди. Сўнгра ўнг қўлини чиғаноғи билан уч марта ювди. Кейин чап қўлини ҳам шунга ўхшатиб ювди. Сўнгра бошига масҳ тортди. Кейин ўнг оёғини тўпиқлари билан уч марта ювди. Сўнгра чап оёғини ҳам шунга ўхшатиб ювди. Кейин: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни менинг ушбу таҳоратимга ўхшатиб таҳорат қилганларини кўрдим», деди ва «Ким менинг ушбу таҳоратимга ўхшатиб таҳорат қилса ва туриб бориб икки ракъат намоз ўқисаю, унда бирор нарсани кўнглидан ўтказмаса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», деб қўшиб қўйди». Бошқа бир ривоятда: «Бас, уч сиқим сув билан уч мартадан оғзини чайқади, бурнига сув олди ва бурнидан сувни чиқарди» дейилган. Яна бошқа бир ривоятда: «Ва бошига уч марта масҳ тортди», дейилган. Ундан ҳам бошқа бир ривоятда: «Бас, бошига масҳ тортди. Икки қўлини олдинга, орқага олиб бориб келди. Бошининг олд қисмидан бошлаб уларни орқасига олиб борди. Кейин яна бошлаган жойига қайтариб келди», дейилган. Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилган. Бу ерда Усмон розияллоҳу анҳу таҳорат қилиб бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шунга ўхшаш таҳорат қилганларини кўрганларини айтаяптилар ва «Ким менинг ушбу таҳоратимга ўхшатиб таҳорат қилса ва туриб бориб икки ракъат намоз ўқисаю, унда бирор нарсани кўнглидан ўтказмаса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», деб қўшиб қўймоқдалар. Албатта, Усмон розияллоҳу анҳу каби улуғ саҳоба бир асослари бўлмаса, бундай гапни айтмайдилар. У зот бу гапни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган бўлишлари ёки Аллоҳ таоло берган илм асосида гапирган бўлишлари мумкин. Биздан эса талаб қилинадиган нарса амал қилишдир. Имкон қадар доим таҳорат, ғусл ёки таяммум қилиб покланганимиздан сўнг, икки ракъат намоз ўқишга ҳаракат қилишимиз керак. Шояд, шу амалимиз сабабидан ўтган гуноҳларимиз мағфират қилинса ва жаннатга кириш насиб этса.
Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф тайёрлади.
Мавзуга оид мақолалар
gallery sizemedium linkfile ids9924,9925,9927,9928,9929,9736 Ҳожиларимизнинг сўнгги гуруҳи Макка шаҳрига йўл олдилар. Рўзадор ҳожилар давоми...

17:45 / 14.02.2017 3698
Озода холанинг тўй бошлагани ҳаммани қувонтирди. Қўшнилар биринкетин муборакбод этишарди. Тўй давоми...

21:00 / 13.10.2019 3419
« ». 13. Ўн бешинчи ҳадис   Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу давоми...

22:12 / 24.05.2018 4540
embedhttpswww.youtube.comwatchvMIWYGXUo6z4embed

13:40 / 25.04.2017 3499