Чиллани аралаштирманг
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир қариндошимиз оламдан ўтди. Деярли ҳамма қавму-қариндошларимиз кўнгил сўраб келишди. Шу орада бир қариндошимиз кўринмади. Аслида, шунча одамларнинг ичида ким келиб-кетгани билинмайди. Лекин яқин қариндошларнинг йўқламагани шундоқ билиниб қолар экан.
Бу ҳолатдан жуда ажабландим. Ваҳоланки, бирор қариндошнинг уйида мусибат бўлса, ёру дўстларнинг далдаси одамга тасалли беради. Мен ўша қариндошим ҳақида сўрасам, яқинда унинг қизи фарзандли бўлган экан. Қизи билан неварасини уйига олиб келиб, бир-икки кун боққанлигини айтишди. Буни келмасликка қандай алоқаси борлигига ҳеч ақлим етмади. Кейин билсам чилла билан чиллани қўшиб бўлмайди деган қандайдир ирим-сирим бор экан. Бизнинг оилада аввалдан бундай нарсаларга эътибор беришмагани учун менда ҳам шундай тушунчалар юраркан. Лекин бундай ирим-сиримлар кўпчилик одамларнинг орасида жуда кенг тарқалган экан. Мени ажаблантирган яна бир нарса ўша қариндошимиз анчагина илмли, тақволи эди. Ана шу нарса мени таажжубга ва афсусланишимга сабаб бўлди. Аслида чилла дегани нима экан? Тирикнинг чилласи чақалоқ туғилганида тутилади. Чунки туғруқдан кейин онанинг мадори қолмайди. Нифос қони келади. Нифос қони келганда, инсонда заифлик содир бўлади. Бу пайтда она-болага алоҳида эътибор ва парвариш зарурдир. Лекин бунда чақалоққа кўз тегади деб кўзмунчоқ тақиш, юзига қора суртиш, бегоналарга мутлақо кўрсатмаслик, қирқ кунгача чўмилтирмай, қирқинчи куни қирқ сув қилиш дегани эмас. Ўликнинг чилласида эса қирқ кун ўлик чиққан уйда чироқ ёниқ туради, ҳар душанба ва якшанба кунлари холвайтар ва яна бошқа ҳар хил махсус  таомлар тайёрланади. Ва яна кўпгина турли хилдаги расм-русмлар амалга оширилади. Бу нарсаларнинг марҳумга фойдаси бормикан? Вафот этган инсонга ундан кўра бир калима Қуръон тиловати, унинг номидан садақа килишлар кўпроқ фойда бермайдими? Лекин буларни бўрттириб кўрсатиш, уни ҳар хил ирим-сиримларга айлантириш зарур эмас. Шариатда йўқ нарсаларни қилиб, бу нарса одамлар орасидаги меҳр-оқибатнинг кўтарилишига сабаб бўлмоқда. Буларга ортиқча эътибор бериш,  илмли бўлатуриб шундай бидътларга ишониб, амалга ошириш иймон заифлигидандир.
Назокат тайёрлади.
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchv3PSgJRGVZGAembed

15:08 / 27.10.2016 5187
embedhttpswww.youtube.comwatchvfTzZHUes764embed

13:20 / 27.10.2016 3337
Ҳа, бизнинг муқаддас динимиз Исломда илм ўрганиш, айниқса, Аллоҳ таолонинг китоби бўлмиш Қуръони Каримни давоми...

16:59 / 26.03.2019 5373
Кунига тўрт оятдан ёдланса,4 йилу 4 ойу 24 кунда.Кунига беш оятдан ёдланса, 3 йилу 6 ойу 7 кунда.Кунига олти давоми...

21:13 / 26.03.2023 2298