Қурбон ҳайитингиз муборак, азизлар!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳга шукроналар бўлсинки, У Зот бизни бутун оламдаги Ислом уммати қаторида Қурбон ҳайитидек қутлуғ кунга етказди. Қурбон ҳайити ва бу улуғ кунда қилинадиган ибодату амаллар Ислом динимизниниг буюк шиорларидандир. Бу муқаддас маросимларни улуғлашни Аллоҳ ўз каломида иймон ва тақво аломати эканини баён этган.

Бинобарин, бу кунларини юксак даражада иззат-икром билан нишонлаш, байрам қилиш, ер юзидаги барча мусулмонлар учун муқаддас бурч саналади. «Аллоҳнинг шиорлари» деганда нималарни тушунамиз? Ҳаж ибодати пайтида бажариладиган амаллар: Байтуллоҳни тавоф қилиш, Сафо ва Марва ўртасида саъй этиш, Аллоҳ учун қурбонлик бажо келтириш Аллоҳнинг шиорларидир. Шу билан бирга, уламолар «Аллоҳнинг шиорлари» деган калима жуда кенг маънода қўлланилишини таъкидлайдилар. У ҳаж амаллари билан бир қаторда диннинг барча зоҳирий рамз-белгиларини ифодалайди. Шундай экан, Исломнинг муқаддас шиорларини улуғлаб, Аллоҳнинг таҳсинларига сазовор бўлиш бахти ер юзининг барча бурчакларидаги мўминлар учун баробардир. Бир зум тафаккур қилган инсон Аллоҳ таоло жорий қилган мазкур амалларда ажойиб ҳикматларни кўради. Бу кунларда муқаддас қибламиз жойлашган шаҳар Маккаи мукаррама ва Расулуллоҳнинг қабри шарифларини ўз бағрига олган Мадинаи Мунаввара, бутун оламдан йиғилган миллионлаб мусулмонлар билан тўлиб-тошади.

Каъбаи муаззама атрофи ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидлари бениҳоят обод бўлади. Кечасию кундузи осмонга узлуксиз кўтарилаётган миллионлаб, балки миллиардлаб такбирлар, дуою зикрлар, тиловатлар Исломнинг нақадар буюк, қудратли ва мукаммал дин эканини оламга намойиш этиб туради.

Яна шу куни бутун жаҳонда яшаётган миллиарддан ортиқ мусулмонлар такбир-таҳлиллар билан Аллоҳни улуғлаб, кўчаларга чиқадилар, намозгоҳларга йиғиладилар. Иймонлар зиёда бўлади. Солиҳ амаллар кўпаяди. Бу ҳодисаларни агар Аллоҳнинг Ўзи жорий қилиб, кузатиб, бошқариб турмаганда, уларни инсон боласи томонидан ўйлаб чиқариб, бир тартибга солиш, ҳаётга сингдириб юбориш, кейин эса юзлаб, минглаб йиллар мобайнида бир хил суратда давом эттириб бориш ақл бовар қилмайдиган иш бўлур эди.

Ҳа, шубҳасиз, бу улкан тадбирлар Аллоҳнинг санъатидир. Шундай экан, уларни улуғлаганларнинг тақволари ортиб, муродлари ҳосил бўлиши ҳам ҳеч бир таажжубли эмасдир.
Мавзуга оид мақолалар
Маъсиятларни тарк қилиш воситалари Эй, тавба қилувчи, гуноҳларни тарк этишни истовчи Дуоларингни эшитувчи давоми...

12:50 / 20.04.2017 6108
embedhttpsm.youtube.comwatchvO6p2g6jcm2sembed

01:57 / 09.06.2017 3818
Бу дуода нега ҳошиятrdquo, яъни қўрқишrdquo аввал зикр қилмоқда Бунинг сабабини билишни истайсизми Сабаби давоми...

15:04 / 23.04.2023 3705
Ҳар бир мусулмон шахс ва оила яхши билиши лозим бўлган масалалардан бири мерос масаласидир. Мерос деганда давоми...

11:45 / 29.10.2016 9936