Қиз кимнинг никоҳида?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум устоз! Бир масала мени қийнаяпти. Дўстим институтда ўқиганида бир қиз билан 4 йил яшади. Лекин тўй қилмади, никоҳдан ўтмади. Иккаласининг ҳам тасдиқлашича ҳеч қандай жинсий алоқа бўлмаган. Кетишидан ярим йил олдин никоҳдан ўтишди. Бир кун у қизга сен талоқсан деб ҳазиллашибди. Шу заҳоти "қайтариб олдим" деб айтибди. Дўстимнинг ота-онаси норози бўлгани учун қизни ташлаб кетди. Мана ярим йилки дарак йўқ. Мен бу қизнинг мени талоқ қилган деганига ишондим ва қачон талоқ қилганига қизиқмай, қизни никоҳимга олдим. Билсам, иддаси чиқмасдан никоҳдан ўтган эканмиз. Ҳозир у билан алоҳида турибмиз. Бир иккита имомдан сўрасам, ҳазилда айтилса ҳам талоқ тушади ва қайтариб олиш мумкин эмас. Қиз иддаси чиққач, бошқанинг никоҳига ўтса бўлади дейишди. Сизнинг жавобингизни ҳам ўқидим. Саволим шуки, қиз кимнинг никоҳида? Жинсий алоқа бўлмаса ҳам, идда муддати ҳисобга олинадими? Қиз дўстимнинг никоҳида бўлса, нима қилишим керак? Уни излаб топишнинг иложи йўқ. У Бухорода. Қиз кўп марта бориб келди, лекин уни топа олмади. Менга тўғри йўлни кўрсатинг.


ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Агар аввалги эр жинсий алоқа қилмай ёки хилвати саҳиҳа бўлмай туриб талоқ қилган бўлса, аёлга идда вожиб бўлмайди. Ҳазиллашиб талоқ деса ҳам тушади. Сиз қизни никоҳингизга олганингизда у иддада бўлмаган. Агар айтган гаплар тўғри бўлса, биринчи йигит жинсий алоқа қилмай туриб, ҳазиллашиб талоқ қилган бўлса ва кейин сиз никоҳлаб олган бўлсангиз, ҳозир қиз сизнинг никоҳингизда бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба
Мавзуга оид мақолалар
РАМАЗОНГА ТАРАДДУД КЎРЯПСИЗМИРамазон ойига яхшилаб тайёрланишни, бу муборак ойнинг таъсири кейинги давоми...

02:22 / 05.04.2020 3681
Асмаъий айтади Хунфусо жуда хуник эди. Бир куни у кўчадан келиб онасига дедиndash Онажон Нега инсонлар мени давоми...

22:33 / 21.09.2020 5201
У сизни кўпчиликдан огоҳлантиради....кўплари кофирдир, .Наҳл, сураси, 83оят.hellipкўплари фосиқдир, .Моида, сураси, давоми...

08:00 / 27.01.2020 3040
Ассалому алайкум. Яқин инсоним фарзандини йўқотди. Унга қандай ёрдам беришни билмайман. Жигарбанди ёки давоми...

03:06 / 07.11.2023 2090