АСЛ ДЎСТ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


У сизни кўпчиликдан огоҳлантиради:
«...кўплари кофирдир» («Наҳл» сураси, 83-оят)
«…кўплари фосиқдир» («Моида» сураси, 49-оят)
«...кўплари мушрикдир» («Рум» сураси, 42-оят)
«...кўплари инкор этувчидир» («Исро» сураси, 89-оят)
«...кўплари ғофилдир» («Юнус» сураси, 92-оят)
«...кўплари ёлғончидир» («Шуаро» сураси, 223-оят)
«...кўплари нонкўрдир» («Фурқон» сураси, 50-оят)
«...кўплари шукр қилмайдилар» («Бақара» сураси, 243-оят)
«...кўплари иймон келтирмайдилар» («Бақара» сураси, 100-оят)
«...кўпларингиз ҳақни хушламайсизлар» («Зуҳруф» сураси, 78-оят)
«...кўплари Қуръондан юз ўгирувчидирлар» («Фуссилат» сураси, 4-оят).

У сизга уқтиради:
«…мулойим сўзланг» («Исро» сураси, 28-оят)
«...адолатдан сўзланг» («Анъом» сураси, 152-оят)
«...ёқимли сўзланг» («Исро» сураси, 23-оят)
«...юмшоқ гапиринг» («Тоҳо» сураси, 44-оят)
«...ёлғон сўздан йироқ бўлинг» («Ҳаж» сураси, 30-оят)
«...тўғри сўз сўзланг» («Аҳзоб» сураси, 70-оят)

У сизга таскин беради:
– Энди нима қиламан?
– «Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг!» («Зумар» сураси, 53-оят).
– Қийинчиликлар ичида қолдим...
– «Албатта, бир қийинчилик билан бир осонлик бордир» («Шарҳ» сураси, 6-оят).
– Ортиқ сабр қилолмайман...
– «Албатта, Аллоҳ сабр қилувчилар биландир» («Бақара» сураси, 153-оят).
– Ҳеч нарсадан ҳузур тополмаяпман...
– «Аё, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасми?» («Раъд» сураси, 28-оят).

У – тезкор ёрдамчидир.
У – шифодир.
Юрагингиз сиқилиб, дунё кўзингизга тор кўринганида – «Бақара» сурасининг 25-оятига
("Иймон келтирган ва солиҳ амаллар қилганларга, улар учун остидан анҳорлар оқиб турган жаннатлар борлигининг башоратини бер. Қачонки уларнинг мевасидан баҳраманд бўлсалар, бундан аввал ҳам ризқланган эдик, дейишади. Уларга ўхшаш нарсалар берилгандир. Уларга бу ерда покиза жуфтлар бор ва улар у ерда абадий қолурлар");

хато иш қилиб, пушаймонда қолганингизда – «Зумар» сурасининг 53-оятига
("Сен менинг тарафимдан: «Эй ўз жонларига исроф (жабр) қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират этар. Албатта, Унинг Ўзи ўта мағфиратли ва ўта раҳмли Зотдир», деб айт");

руҳингиз ҳузурсизланганида – «Моида» сурасининг 16-оятига
("У билан Аллоҳ Ўз розилигини истаганларни салом йўлларига бошлайди ва уларни Ўз изни ила зулматлардан нурга чиқаради. Ҳамда сироти мустақимга ҳидоят қилади");

чарчаганингизда, сабрингиз қолмаганида – «Шарҳ» сурасининг 5-оятига
("Бас, албатта, бир қийинчилик билан осончилик бордир") мурожаат қилиб кўринг-а...
Бу руҳий тез ёрдам «тиббий тез ёрдам»дан тезроқ келади.
Унинг ҳар бир оятида катта ёрдам бор!

У – йўл кўрсатувчидир;
илм берувчидир;
таскин берувчидир;
ҳузур берувчидир;
қўлловчидир;
қутқарувчидир;
огоҳлантирувчидир;
хушхабар етказувчидир;
муаззам мурожаатдир;
АСЛ ДЎСТ – ҲАҚнинг Каломидир!
Унинг таърифига сўз етмас.

...Сиз бўлса, маслаҳат ва таскин истаб, кимларга юкиниб юрибсиз...

Дилфуза КОМИЛ

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Muslimaat.uz сайтида эълон қилинган йиллик танловдан Бизни хафа қилган ёки бизга жабр кўрсатган кишини давоми...

08:00 / 06.02.2020 3621
ЖОЙНАМОЗИМ УСТИДАКафтим очиқ қолади,Дуоларим остида.Роббимга юзланаман,Жойнамозим устида. Кўзларимда ёш давоми...

06:00 / 03.02.2020 3313
Асмаъий айтади Хунфусо жуда хуник эди. Бир куни у кўчадан келиб онасига дедиndash Онажон Нега инсонлар мени давоми...

22:33 / 21.09.2020 5077
Ассалому алайкум устоз Бир масала мени қийнаяпти. Дўстим институтда ўқиганида бир қиз билан 4 йил яшади. давоми...

03:55 / 25.12.2023 5890