Кечириш орқали руҳингиз енгил тортишининг тўртта сабаби
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Muslimaat.uz сайтида эълон қилинган йиллик танловдан Бизни хафа қилган ёки бизга жабр кўрсатган кишини кечиришимиз ҳаётимиз давомида биз уддасидан чиқишимиз керак бўлган ишлар ичидан энг қийини бўлиши мумкин. Шундай бўлса-да, бошқаларни кечиришимизда фойдалар борлиги аниқ, улардан кўплари ички фойдалардир. Бу ички фойдалар нафақат ақлий соғломлигимизга, балки руҳий ҳолатимизга ҳам тааллуқлидир. Қуйида кечиришнинг инсон руҳини енгиллатиши мумкин бўлган тўртта йўли билан танишамиз: 1. Қалбингизни оғир юкдан халос этади. Бошқа инсонни кечириш йўлидаги ўз-ўзимиз билан олиб борадиган курашимиз бу биз мустақил равишда уддасидан чиқишимиз керак бўлган ишдир. Ўша одамнинг сўзлари ёки ҳаракатлари бизга қанчалик таъсир қилганлигини ўзимиздан бошқа ҳеч ким яхши билмайди. Шунингдек, бизга ўша одам кечиришимизга арзимайдигандек туюлса-да, баъзан биз бу каби хаёлларни четга суриб, ўша одамни қандай бўлмасин, кечиришимиз лозим – у учун эмас, ўзимиз учун. Бир машҳур одамнинг кечирим ҳақида айтган шундай сўзлари бор: "Бировни кечирмаслик худди заҳар ичиб, бу заҳардан ўзи эмас, ўша одам ўлишини кутишга ўхшайди". Ҳеч ким бизнинг кечирмасликка қилган қароримиз билан боғлиқ ҳиссиётларимиздан бизчалик азоб чекмайди. Биздан кечирим сўраётган (ёки сўрамаётган) киши биз бошдан кечирадиган оғриқ ёки изтиробни худди биздай бошидан кечирмаслиги муқаррар бўлса керак. Заҳарли ўй-хаёллар ва ҳис-туйғулардан қутулишга ҳаракат қилишимиздан ўзимиз манфаатдор бўлишимиз лозим. Кўпинча эса бунга ўзимизни бундай ҳис қилишимизга сабабчи бўлган инсонни кечиришимиз орқалигина эришамиз. 2. Маънавий жиҳатдан энг тўғри йўл тутаётганлигингизни кўрсатади. Бошқаларга нисбатан кек сақлаш ёки улардан ўч олиш – осон, уларни кечиришга қарор қилиш – қийин. Аммо, қийин бўлса-да, бу бизнинг иродамиз кучлилигини кўрсатиб, маънан ўсишимизга ёрдам беради. 3. Шайтон билан курашишингизда ёрдам беради. Барчамизнинг ҳам ўз камчиликларимиз бор. Баъзиларимизда бунга мисол – бу бизни хафа қилган киши биздан кечирим сўраганидан кейин ҳам унга нисбатан гина сақлашга мойиллигимиз. Бу нуқсонни енгиш мураккаб, лекин самарали йўли – бу уларни қалбимизнинг ич-ичидан кечириш ("ҳеч қиси йўқ" деб айтиб, аслида эса буни хоҳламаслик эмас). Шунингдек, кўпчилигимиз ўз-ўзимизни кечирмасликка ҳам мойилмиз – ҳатто баъзан, ўзимизни кечира олмаслигимиз даражаси бизни хафа қилган ўзга одамларни кечира олмаслигимиз даражасидан анча кучлироқ бўлади. Бу биз ғолиб бўлишимиз керак бўлган энг мураккаб олишувлардан бири бўлиши мумкин. Хатоларимизни тан олиб, уларни қилганимиз учун ўзимизни кечиришни ўрганишимиз – ҳаётимиз давомида камдан-кам нарса бизга берадиган ички хотиржамликни бахш этиши мумкин. Бундан ташқари, бу бизга бошқаларнинг ҳаётида ижобийлик манбаига айланишимизга имкон беради. 4. Бошқаларни кечирсангиз, сизни Аллоҳ таоло мағрифат қилади. Ажр-савобга эришасиз. Бошқаларни кечиришимда менга чиндан ёрдам берадиган нарса – бу ўз камчиликларимни эслашим ёки баъзи хатоларим билан бошқаларни ё ўзимни хафа қилиб қўйганларимни ўз-ўзимга эслатишим. Аллоҳ таоло мени кечиришига умидвор бўламан ва буни интизор бўлиб кутаман. Чунки Аллоҳ таоло Ўта раҳмли Зот. Мен бошқаларнинг хатолари ва айб ишларини кечиришни истамасам, унда Аллоҳ таоло менинг хато ва айб ишларимни қандай кечирсин?! Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Сизлардан фазл ва бойлик эгаси бўлганлар қариндошларга, мискинларга ва Аллоҳнинг йўлида муҳожир бўлганларга (нафақа) бермасликка қасам ичмасинлар, балки афв этсинлар, ўтиб юборсинлар. Аллоҳ сизларни мағфират қилишини хуш кўрмайсизларми?! Аллоҳ мағфиратлидир, раҳмлидир” (Нур сураси, 22-оят). Муаллиф: Б. Хон Инглиз тилидан Жамила Сиддиқова таржимаси Манба: https://www.patheos.com

Мавзуга оид мақолалар
Шукр қилиш ҳар бир динда бор, масалан, христианларнинг quotШукроналик куниquot деган махсус кунлари бор ва улар давоми...

06:01 / 27.11.2023 11367
РАМАЗОНГА ТАРАДДУД КЎРЯПСИЗМИРамазон ойига яхшилаб тайёрланишни, бу муборак ойнинг таъсири кейинги давоми...

02:22 / 05.04.2020 3681
Асмаъий айтади Хунфусо жуда хуник эди. Бир куни у кўчадан келиб онасига дедиndash Онажон Нега инсонлар мени давоми...

22:33 / 21.09.2020 5200
Ассалому алайкум. Яқин инсоним фарзандини йўқотди. Унга қандай ёрдам беришни билмайман. Жигарбанди ёки давоми...

03:06 / 07.11.2023 2089